Latest news

01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  1 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  0 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  0 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  4 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  3 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  3 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  2 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  7 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  1 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  8 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1

ОФК кубоги - 2021. "Насаф" финалда йирик ҳисобда мағлуб бўлди News

ОФК кубоги - 2021. "Насаф" финалда йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Жорий йилги ОФК кубоги финалидан ўрин олган "Ал Муҳаррақ" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

ОФК кубоги-2021, Финал

"Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн) - "Насаф" (Ўзбекистон) 3:0 (ТУГАДИ)

5 ноябрь 2021 йил. Арад, "Ал Муҳаррақ" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти)

Ҳакамлар: Ко Хюнг Жин, Юн Жаэ Йеол, Парк Санг Жун, Ким Даэ Йонг (барчаси Жанубий Корея)

VAR ҳакамлари: Ким Жон Ҳёк (Жанубий Корея), Муҳаммад Тақи (Сингапур), Эванс Шаун (Австралия)

Гол: Махмуд Ал Марди 2, 1:0, Ҳусайин Сабба 74, 2:0, Флавио 79, 3:0

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 8. Дилшод Саитов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев ( 2. Алибек Давронов, 84), 92. Умарбек Эшмуродов, 88. Марко Станоевич, 10. Баҳром Абдураҳимов (7. Дониёр Нарзуллаев, 84) 22. Акмал Мозговой ( 50. Шоҳмалик Комилов, 79), 77. Ойбек Бозоров, 20. Суҳроб Нуруллоев (99. Андрия Калудерович, 74) 19. Ҳусайн Норчаев ( 15. Жўрабек Маннонов, 84)

Захира: 13. Азамат Сойибов,  28. Сардор Садуллаев, 71. Жасур Жумаев, 70. Абубакр Ризо Турдиалиев, 55. Шаҳзод Акрамов 

"Ал Муҳаррақ": 21.Сайид Аббос, 3.Волид Ал Ҳаям, 5.Амин Бенадди, 7.Маҳмуд Ал Марди ( 29.Абдулла Ал Хайки, 88), 8.Нур Ал Равадбеҳ, 10.Аблулваҳоб Ал Малуд (4.Абдулраҳмон Аҳмеди, 83), 13.Аҳмад Солиҳ ( 2.Ҳусайн Сабба, 70), 14.Флавио Чевересан, 27.Муҳаммад Ал Банна, 55.Мозес Жона ( 6.Абдулваҳоб Ал Сафи, 88), 99.Рашид Ал Хути.

Захира: 24.Ашраф Ал Себаие, 25.Умар Салим,  15.Ҳасан Ал Карани, 18.Али Ҳасан Мефта, 23.Ҳамда Ал Жубан, 35.Халифа Ал Коос.

Огоҳлантириш: Ғолиб Ғайбуллаев 30



ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ЎЗГАРИШ. "Ал Муҳаррак", Маҳмуд Ал Марди ўрнига Абдулла Ал Хайки, Мозес Жона ўрнига Абдулваҳоб Ал Сайфи майдонга тушди. 

84. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Баҳром Абдураҳимов - Дониёр Нарзуллаев, Ҳусайн Норчаев - Жўрабек Маннонов, Ғолиб Ғайбуллаев - Алибек Давронов

83. ЎЗГАРИШ. "Ал Муҳаррақ", Абдулваҳоб Ал Малуд ўрнига Абдулраҳмон Аҳмеди майдонга туширилди. 

79. ГОЛ. Майдон эгалари қарши ҳужумда гол урди ва амалда ўйинга нуқта қўйди. Флавио қарши ҳужумни голга айлантирди. 

79. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Акмал Мозговой ўрнига Шоҳмалик Комилов майдонга тушди. 

78. ЗАРБАААААА. Марко Станоевичнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. 

74. ГОЛ. "Ал Муҳаррак" иккинчи голни урди. Захирадан ҳозиргина майдонга тушган Ҳусайин Сабба имкониятдан фойдаланиб гол уриб кетди. 

74. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Суҳроб Нуруллоев ўрнига Андрия Калудерович майдонга тушди. 

72. ЗАРБАА. УХХХ. Флавионинг боши билан йўллаган зарбасини Умиджон Эргашев ушлаб олди. 

70. ЎЗГАРИШ. "Ал Муҳарақ", Аҳмад Солиҳ ўрнига Ҳусайин Сабба майдонга тушди. 

69. Шерзод Насруллаев ёриб кириб тўпни узатди. Тўп йўлига рақиб ҳимоячиси тўғаноқ бўлди. 

67. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов учрашувни бевосита стадиондан кузатмоқда. 

63. ЗАРБААААААА. Ойбек Бозоров жуда яхши алдаб кириб борди. Якуний зарбага эса ноаниқ. Ҳужумлар сони тобора ошиб бормоқда. 

59. ЗАРБАААААААА. Дилшод Саитовнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

56. ЗАРБАААААААААААААААА. УХХХХХХХХХХХХ. Сухроб Нуруллоевнинг жарима майдончаси чизиғига яқин жойда берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Дарвоза тўсинлари титраб кетди. 

51. ЗАРБААА. "Ал Муҳаррак" футболчисининг зарбасини Умиджон Эргашев ушлаб олди. 

47. ЗАРБААА. Ойбек Бозоровнинг узоқдан йўллаган зарбасини рақиб посбони эгаллаб олди. 

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Ҳужумлар гол билан якунланмаяпти! 

30. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Ғолиб Ғайбуллаев Флавиога нисбатан қўполлик ишлатди. 

30. УХХХХХХХХ. "Насаф" жуда яхши ҳужум ташкил қилди. Жарима майдончаси ичига узатилган тўпни голга айлантирадиган футболчи топилмади. 

28. ЗАРБААААААААААА. Марко Станоевичнинг зарбаси рекошет орқали дарвозбоннинг қўлига келиб тушди. 

27. ЗАРБАААААААА. ЭХХХХХХХХХХХ. Акмал Мозговой чап қанотдан ўткир бурчак остидан зарба йўллади. Кескин вазият юзага келди. 

26. ЗАРБАААААААА. Баҳром Абдураҳимов кириб бориб зарба йўллади. Дарвозабон яхши ҳаракат қилди. 

25. Учрашувдаги барча голларни телеграм каналимиз орқали томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ

16. Ярим ҳимоячиларнинг комбинациялари ҳужумчиларгача етиб бормаяпти. 

10. ЗАРБАА. Маҳмуд Ал Мардининг зарбасини бу сафар Умиджон Эргашев ушлаб олди. 

9. "Насаф" тўп назоратини ўзида ушлашга ҳаракат қилмоқда. Рақиб жамоа тартибли ҳимояланяпти.

2. ГОЛ. "Ал Муҳаррақ" ҳисобни очди. Маҳмуд Ал Марди жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иорданиялик футболчи ўткир бурчакни аниқ нишонга олди.  Тезкор гол урилди. 

Учрашув бошланди!

Кутиб олинг жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Ўзбекистон номидан иштирок этаётган "Насаф" жамоасига омад тилаб қоламиз. 

- Учрашув 21:00да бошланади. 

"Насаф"нинг бир қатор ишқибозлари суюклиларини қўллаб-қувватлаш учун стадионга етиб келди. 

"Насаф" жамоаси аъзолари стадионга етиб келишди. 

"Финал ёш футболчилар учун тажриба ва реклама бўлади. Ҳусниддин Алиқулов катта йўқотиш". Собиқ "Насаф"чилар финал олдидан нималар деди?

Эслатиб ўтамиз Рўзиқул Бердиев шогирдлари финалга қадар гуруҳ босқичида "Алай", "Хўжанд", "Олтин аср", кейинги босқичда "Аҳал", "Моҳун Баган", "Ли Ман" каби жамоалар тўсиғини енгиб ўтди.


"Ал Муҳаррақ" — "Насаф" ўйини ҳақида 13 факт

Қўшниларимиз ҳам "Насаф"га бефарқ эмас ёхуд "Алай" ва "Хўжанд" мураббийлари финал олдидан

 ОФК кубоги-2021. "Насаф" финал ўйинида иштирок этиш учун Баҳрайнга учиб кетмоқда

Учрашув бўлиб ўтадиган "Шайх Али Бин Муҳаммад" стадиони ўйинга шай ҳолатда. 


"Насаф" жамоасининг кийиниш хонасидан суратлар


Бугунги баҳсда VAR тизими фаолият олиб боради. 


Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари. Бугун Қаршининг "Насаф" жамоаси ОФК кубоги финалида майдонга чиқади. Учрашув бошланишига бир неча соатлар қолди. Биз эса унга қадар бўлган жараёнларни эътиборингизга ҳавола қилиб борамиз. 

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика