Latest news

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  2 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  24 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  534

ОФК Кубоги-2021. Шамол, тўплар билан нишонга олинган Бозоров. "Насаф"нинг қувноқ машғулотидан ГАЛЕРЕЯ News

ОФК Кубоги-2021. Шамол, тўплар билан нишонга олинган Бозоров. "Насаф"нинг қувноқ машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 1-тури доирасида Қирғизистоннинг "Олой" жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Кеча жамоа тикланувчи машғулотни ўтказди. Кундуз куни бир кун олдин асосий таркибда тушмаган ўйинчилар тренажер залида шуғулланишди. Кечқурунги майдонда ўтадиган машғулот эса соат 20:00да бошланди. Қизиғи, футболчилар майдонга тушиб келган заҳоти кучли шамол бошланди. Бир зумда қум ва тупроқ зарралари осмонга кўтарилди, трибуналарда бир кун олдинги ўйиндан қолган қоғоз бўлаклари ва пакетлар "учишни" бошлади.

Бугунги машғулот тикланиш учун ўтказилди ва унда ўйинчилар аввал бутун майдонни бир неча бор айланиб югуриб чиқишди. Кейин эса "Олой" қарши асосий таркибда тушмаганлар алоҳида Рўзиқул Бердиев бошчилигида тўп билан шуғулланишган бўлса, бир кун олдин бошланғич таркибда бўлганлар (дарвозабон Абдувоҳид Неъматов ҳам) Илнур Сибагатуллин бошчилигида мушакларни "чўзиш" билан шуғулланишди ва ўзаро "квадрат" ўйнашди. Бунда ўртага иккита ўйинчи тушди ва тўп ҳам иккита бўлди. Шуни қўшимча қилиб кетмоқчиман, ана шу жараёнда Акмал Мозговой Марко Станоевичнинг, Умар Эшмуродов эса Ойбек Бозоровнинг "очкосидан олди" (тўпни оёқлари орасидан ўтказди). Айниқса, Бозоров "еб қўйганидан" кейин уни тўплар билан нишонга олишди. Хуллас, жуда ҳам позитив ва қувноқ кайфиятда ўтган "Насаф" машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Толибжон Қосимов, Душанбедан махсус




Жуда ҳам позитив ва қувноқ кайфиятда ўтган "Насаф" машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика