Latest news

01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  7 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  0 00:08"Жирона" — "Реал". Таркиблар маълум  9 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:53"Рома" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

ОФК Кубоги-2021. Шамол, тўплар билан нишонга олинган Бозоров. "Насаф"нинг қувноқ машғулотидан ГАЛЕРЕЯ News

ОФК Кубоги-2021. Шамол, тўплар билан нишонга олинган Бозоров. "Насаф"нинг қувноқ машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 1-тури доирасида Қирғизистоннинг "Олой" жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Кеча жамоа тикланувчи машғулотни ўтказди. Кундуз куни бир кун олдин асосий таркибда тушмаган ўйинчилар тренажер залида шуғулланишди. Кечқурунги майдонда ўтадиган машғулот эса соат 20:00да бошланди. Қизиғи, футболчилар майдонга тушиб келган заҳоти кучли шамол бошланди. Бир зумда қум ва тупроқ зарралари осмонга кўтарилди, трибуналарда бир кун олдинги ўйиндан қолган қоғоз бўлаклари ва пакетлар "учишни" бошлади.

Бугунги машғулот тикланиш учун ўтказилди ва унда ўйинчилар аввал бутун майдонни бир неча бор айланиб югуриб чиқишди. Кейин эса "Олой" қарши асосий таркибда тушмаганлар алоҳида Рўзиқул Бердиев бошчилигида тўп билан шуғулланишган бўлса, бир кун олдин бошланғич таркибда бўлганлар (дарвозабон Абдувоҳид Неъматов ҳам) Илнур Сибагатуллин бошчилигида мушакларни "чўзиш" билан шуғулланишди ва ўзаро "квадрат" ўйнашди. Бунда ўртага иккита ўйинчи тушди ва тўп ҳам иккита бўлди. Шуни қўшимча қилиб кетмоқчиман, ана шу жараёнда Акмал Мозговой Марко Станоевичнинг, Умар Эшмуродов эса Ойбек Бозоровнинг "очкосидан олди" (тўпни оёқлари орасидан ўтказди). Айниқса, Бозоров "еб қўйганидан" кейин уни тўплар билан нишонга олишди. Хуллас, жуда ҳам позитив ва қувноқ кайфиятда ўтган "Насаф" машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Толибжон Қосимов, Душанбедан махсус




Жуда ҳам позитив ва қувноқ кайфиятда ўтган "Насаф" машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика