Latest news

00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  0 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  1 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  0 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  2 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  6 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  2 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  4 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0

ОФК “Анвар Ғофуров масаласи”ни эртага кўриб чиқади News

ОФК “Анвар Ғофуров масаласи”ни эртага кўриб чиқади

Хабарингиз бор, Дохада бўлиб ўтган “Ал Жаиш” - “Бунёдкор” ўртасидаги Осиё чемпионлар лигаси баҳсидан кейин Қатар клуби Анвар Ғофуров бўйича «Бунёдкор» устидан ОФКга шикоят хати ёзганди.
Маълумки, Анвар Ғофуров бу йил ОЧЛ плей-оффида “Локомотив”, кейин гуруҳ ўйинларида “Бунёдкор” сафида тўп тепди.

“Ал Жаиш” эса буни нотўғри деб ҳисоблади ва ОФКга шуни текшириш мақсадида хат ёзди. ОФК бу масалани душанба куни кўриб чиқиши керак эди, бироқ айрим сабабларга кўра, йиғилиш ўтказилмади. Бизга маълум бўлишича, ташкилотдагилар “Анвар Ғофуров масаласи”ни эртага кўриб чиқишади ва шундан кейин расмий жавоб айтилади.

Лекин имонимиз комилки, ОФК албатта “Бунёдкор” фойдасига қарор чиқаради. Чунки тошкентликлар ОЧЛ регламентига зид ишни амалга оширишмаган. Балки ҳаммаси ҳужжат бўйича тўғри қилинган. Қолаверса, “Бунёдкор”нинг 1/8 финалдаги рақиби “Ал Ҳилол” ҳам аллақачон Тошкентга келишга тайёргарлик кўрмоқда. Саудия клуби “Бунёдкор” офисига учиб келиш дастурини юборди. Шунингдек, учрашув ҳакамлари ҳам Тошкентга келиб-кетиш учун авиа чипта масаласида мурожаат қилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика