Latest news

15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  1 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   8 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  4 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0

ОФК "Ал Насср" эътирозини инобатга олмади News

ОФК "Ал Насср" эътирозини инобатга олмади

ОЧЛ 1/2 финалидан ўрин олган "Ал Насср" - "Персеполис" ўйинидан кейин саудияликлар протест ёзишганди.

Гап шундаки, "Персеполис"да аввалги мураббий Бранко Иванковичдан қарздорлик бўлишига қарамай, клуб янги футболчилар билан шартнома имзолаган. Бироқ ФИФА клубга нисбатан токи қарздорлик бартараф этилмагунча трансфер билан шуғулланишни тақиқлаб қўйганди. 

ФИФА "Персеполис"га нисбатан 6 август куни қарор чиқариб, 12 август куни бу ҳақда расман клубни хабардор қилган. Қарорда агар 12 сентябргача қарз узилмаса янги ўйинчилар билан шартнома имзолаш мумкин эмаслиги айтилган. Теҳрон клуби эса унгача, аниқроғи 8 сентябрга қадар футболчилар билан шартнома тузиб бўлган, яъни 12 сентябрдан сўнг ўз сафига ҳеч кимни қўшиб олгани йўқ. 

Шунга қарамай, Саудия Арабистони клуби "Ал Насср" ОЧЛ ярим финалида мағлубиятга учраганидан сўнг ОФКга шикоят хати йўллади. ОФК шикоятни жавобсиз қолдирди ва бу ҳақда кейинчалик ҳам ҳеч қандай расмий муносабат билдирилмасликни маълум қилди. Демак, ўйин натижаси бекор қилинмайди ва "Персеполис" ОЧЛ финалида ўйнайди.

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика