Latest news

14:00Норсафаров Ироқ жамоаси ўйинини бошқаради  0 13:36"Насаф" "Трактор"га имкониятни бой берган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:13"Йилнинг энг яхши мураббийи" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  16 12:49Абдумажидов бугун Германияда операция қилинади  3 12:32Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тур учрашувлари қаерда ўтиши аниқ  1 12:10Олий лига 5-тур якунлари: турнир жадвали, тўпурарлар пойгаси, рамзий жамоа  0 11:22ЎФФ йиғилишида ҳакамлик даражаси чемпионат учрашувлари савиясидан ортда қолаётгани таъкидланди  4 10:40Клопп Слот ҳақида фикр билдирди  2 10:12Шармандали мағлубиятдан сўнг Аморим нималар деди?  9 09:44Юсупов Ўзбекистонга қайтадими? Дарвозабон бу саволга жавоб берди  9 09:18МЮ "Олд Траффорд"да навбатдаги антирекорд ўрнатди  1 08:52Исроиллик футболчига Ўзбекистоннинг иккита жамоаси қизиқишмоқда  27 08:25Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:20Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Трактор" 0:1  9 07:58U-17 Жаҳон чемпионати. Финалчилар аниқланди  7

ЎФФ йиғилишида ҳакамлик даражаси чемпионат учрашувлари савиясидан ортда қолаётгани таъкидланди News

ЎФФ йиғилишида ҳакамлик даражаси чемпионат учрашувлари савиясидан ортда қолаётгани таъкидланди

Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов Федерация масъуллари иштирокида навбатдаги ишчи йиғилишни ўтказди.

ЎФФ йиғилишида терма жамоаларни кучайтириш устувор йўналиш сифатида белгилаб берилди

Анжуманда Федерациянинг оетябрь–ноябрь ойларида амалга оширган ишлари, шунингдек, ноябрь ойининг сўнгги ҳафтаси ва дееабрь ойидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда миллий чемпионат – Олий лиганинг 4–5-турлари юзасидан ҳисобот тингланди. Чемпионат давомида кузатилган баҳсли ва мунозарали вазиятлар батафсил муҳокама қилинди. Хусусан, айрим жамоаларда тартиб-интизом сусайгани, мураббийлар, футболчилар ўртасидаги низоли ҳолатлар кўзга ташланаётгани, бундай муаммоли вазиятлар трансляциялар орқали барча мухлислар кўз ўнгида содир бўлаётгани танқид қилинди. Шунингдек, ҳакамлик даражаси чемпионат учрашувлари савиясидан ортда қолаётгани таъкидланди.

Федерация масъуллари ва тегишли комиссияларга чемпионат савиясига путур етказаётган, интизомни қўпол тарзда бузаётган жамоалар, ўйинчиларга нисбатан қатъий чоралар кўриш вазифаси юклатилди. Аввало, огоҳлантириш, вазият барқарорлашмаса, мусобақадан четлатиш каби кескин чоралар кўришга тайёр туриш зарурлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, ЎзФҲМ билан ҳамкорликда чемпионат учрашувларига жалб этиладиган ҳакамлар ва назоратчилар билан пухта иш олиб бориш, ЎзМТРК ва ЎФФ YouTube каналларидаги жонли эфирларда мутахассис, мухлис, оддий томошабинларда эътирозларга ўрин қолдирмаслик, адолат ва шаффофлик мезонларига қатъий амал қилиш вазифаси топширилди.

ЎФФ раҳбари декабрь ойида старт оладиган Биринчи лига мусобақаси юзасидан ҳам маълумот олди. Ҳисоботга кўра, 8 та жамоа мамлакат биринчилигида иштирок этишга тайёр, ҳужжатлар топширилиши эса якуний босқичга кирган. Бекзод Маматқулов жамоаларнинг ЎФФ талабларига тўлиқ жавоб беришини қатъий назорат қилиш, қуръа ташлаш жараёнини онлайн тарзда шаффоф ўтказиш, турлар тақвимини ишлаб чиқиш ва манзилларни белгилаш бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар берди.

Йиғилишда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги финал босқичига тайёргарлиги масаласи ҳам муҳокама этилди. Бош мураббий Нодир Элибоевнинг ҳисоботи тингланди. ЎФФ Тиббиёт департаментига терма жамоага номзод футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини доимий назорат қилиш, зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ва мураббийлар штабини хабардор қилиб бориш вазифаси юклатилди. Осиё Кубоги–2026 мусобақалари ўтказиладиган қопламага мос иншоотларда – Бухоро ва Андижон шаҳарларидаги “Универсал” спорт мажмуалари ҳамда ЎФА Терма жамоалар маркази спорт залида машғулотлар ва назорат ўйинларини ўтказиш тавсия этилди.

ЎФФ президенти Ёшлар ва Ўсмирлар терма жамоаларини шакллантириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. 2029 йилги Осиё ёшлар ўйинларининг Ўзбекистонга топширилгани Федерация зиммасига ҳам катта масъулият юклаши таъкидланди.

Бекзод Маматқулов Янги мавсумига қадар мураббийлар штабини аниқлаш, 2013 йил ва ундан кейин туғилган истеъдодларни излаб топиш, Ёшлар ўйинларига босқичма босқич тайёрлаб бориш муҳим эканини таъкидлади. Шу мақсадда Португалия каби футзали ривожланган мамлакатларда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилиши режаси борлигини маълум қилинди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Константин Свиридовга иқтидорли ёшларни миллий терма жамоага етказиб бериш борасида янада фаол ва фидойи ишлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида футзал мавсуми якунлари бўйича ўтказиладиган анъанавий “Futsal Awards–2025” тадбирига тайёргарлик ҳисоботи тингланди. Тадбирни юқори савияда ўтказиш учун зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди. Шунингдек, ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. ЎФФ Бош котиби лавозимида ишлаб келган Марупов Иномжон Исломович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Rating:    

Comments

   
25 nov 13:45:44
Azim Ismailov
Reply to comment by Kingsman
Итга хам кизумас бу йегилишларин санлани. 34 йилдан бери мажлис киласанла, фудболни чунмисанла КАЛТА ФАХМЛАР Лигаси
Сал эьтиборлирок булинг Бу йигилиш футбол хакида эмас Бу йигилиш футзал хакида ф у т з а л
   
25 nov 13:07:39
Kingsman
Итга хам кизумас бу йегилишларин санлани. 34 йилдан бери мажлис киласанла, фудболни чунмисанла КАЛТА ФАХМЛАР Лигаси
   
25 nov 13:06:04
Kingsman
Манга коса Суперлига камандалани сонини 10 та киб койиш кере, хотя шу 10 таси хам коп. Ози 3-4 та каманда курашади коганлари халкни, бюджет ни пулини еб йотади, суперлигада копто тепиб берса болди булага. На бир максади бор булани на бир мухлиси. Йо узи умуман максади йоо командани бокиманда киб оргатиб болдик. Хусусийлаштирамиз десак узбек фулболидар фойда кориб бомиди. Билмадим була отирволиб хар доим нимани мажлис килади. 34 йил мажлис билан отиб кетди, 34 йилдан бери АГМК, Кизилкум, Шуртан, Хоразм, Согдиана, Бухоро яна бошкала факат бокиманда болиб юрди. Максади йо. Испания, Англия ни мисол килишила мумкун улада хам борку унака клубла диб. Лекин улани клуби фойда беради, трансфер, форма сотувла, билетладан. Ула бокимандамас !
   
25 nov 12:56:01
Kingsman
Нима суперлига шунчали зормиди Перлужи Каллинала бошкарадиган даражала ? ОЧЛ Элит лигада Насафни ахволини кордик, суперлигани хакикий даражасини корсатди. Андижоннику гапирмасаям болади. Нима кереги бор бунака суперлигани. Тагин озича була мажлис киб кояди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика