Latest news

21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  64 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  3 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  7 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  14 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов 88 ёшида вафот этди News

ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов 88 ёшида вафот этди

Championat.asia сайти Наримон Жалоловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради.

Наримон Жалолов 13 ёшидаёқ футбол ўйнашни бошлаган. Ўша кезларда Жалолов Тошкентнинг “Спартак” жамоаси аъзосига айланиб спорт жамиятлари ўртасида ўтказилган биринчиликда ғолиб чиққан ҳолда ғалабали ва муваффақиятли даврни бошлаган эди.

Тошкент шаҳри ва вилоятдаги футбол тараққиётида ҳам Наримон Жалоловнинг ҳизматлари беқиёсдир. Аёнан шу инсоннинг саъй-ҳаракатлари остида Чирчиқ, Оққўрғон, Бекобод ва Олмалиқ шаҳарларида стадионлар барпо этилган. 37-ёшли Жалолов 1968-йилда ўзбек футболининг байроқдори Тошкентнинг “Пахтакор” клубига ҳам бошлиқ сифатида фаолият юритган. Ўшанда пахтакорчилар Собиқ Иттифоқ Кубогининг финалигача етиб борган эди.

Наримон Жалолов 1992 йилда ЎФФ вице-президенти этиб тайинланган. Сўнгги йилларда ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси сифатида ишлаб келмоқда. Наримон Жалолович "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий", "Шуҳрат" медали, ЎФА кўкрак нишони соҳиби.

23 сентябрь куни Наримон Жалолович 89 ёшга тўлар эди...

Жаноза бугун соат 15:00да Наримон Жалоловнинг уйида ўқилади.


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика