Latest news

13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  0 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  0 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  8 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  14 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  7 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  14 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  12 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  20 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  33 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  21

ЎФАда ОФК мутахассислари томонидан маркетинг бўйича семинар ўтказилди News

ЎФАда ОФК мутахассислари томонидан маркетинг бўйича семинар ўтказилди

Tags :  ЎФАОФК
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Осиё футбол конфедерациясидан ташриф буюрган мутахассислар иштирокида маркетинг бўйича семинар ўтказилди.

Семинарни ОФКнинг Лигаларни ривожлантириш қўмитасининг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича офицери Йогеш Десаи ва ОФКнинг стратегик режалаштириш ва маркетинг соҳаси бўйича консультанти Эльнур Мамедов олиб боришди.

Ушбу семинарда Суперлигада иштирок этувчи клубларнинг маркетинг бўйича мутахассислари иштирок этишди.

Семинар давомида клубларда маркетинг бўйича олиб бориладиган чора-тадбирлар, мухлисларни стадионларга жалб қилиш, ҳомийлар билан ишлаш, бунинг учун аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди.

Жумладан, Эльнур Мамедов ўтган йили ЎФА билан ҳамкорликда футбол клублари вакиллари ва юртимизда фаолият юритаётган йирик компаниялар, бизнес вакиллари иштирокида ўтказилган семинарнинг хулосалари билан йиғилганларни таништирди.

Клубларда маркетинг соҳасини ривожлантиришда телетрансляцияларнинг аҳамияти ҳам катта экани, бу борада ПФЛ ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилаётган таҳсинга сазовор экани қайд этилди.

Семинар давомида йиғилганлар ОФК мутахассисларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва тегишли жавоблар олишди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика