ЎФАда 14-16 май кунлари футбол академиялари директорлигига номзодлар билан суҳбатлар уюштирилади
11 may 2018 18:27
News
ЎФАда 14-16 май кунлари футбол академиялари директорлигига номзодлар билан суҳбатлар уюштирилади
Янги ташкил этилаётган болалар ва ўсмирлар футбол академияларига ёш авлод ўртасида футболга бўлган иштиёқни ошириш, профессионал футболчиларни босқичма-босқич тайёрлаш ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларига ҳамда профессионал футбол клубларига номзодларни етказиб бериш, ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқиш вазифалари юклатилган.
14-16 май кунлари Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг мажлислар залида ҳудудий футбол академияларининг директорлик лавозимларига номзодлар билан суҳбатлар ташкил қилинади. Суҳбат давомида академияларнинг иш фаолиятини ташкил этиш бўйича режалар, профессионал футболчиларни етиштириш борасидаги амалга оширилиши кутилаётган янги чора-тадбирлар, футбол академияларида татбиқ қилинадиган янги ўқитиш тизимлари муҳокама қилинади.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments