ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди
19 nov 23:28
News
ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди
Мазкур учрашув давомида Туркиянинг йирик қурилиш компаниялари — "KOC Construction” ва “Bahadir Kul Architects” вакиллари Ўзбекистонда барпо этилиши режалаштирилаётган Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳи бўйича ўзларининг концептуал лойиҳаларини тақдим этдилар.
Тақдимот жараёнида меҳмонлар стадионнинг архитектура ечимлари, конструктив имкониятлари, мухлислар учун яратиладиган замонавий инфратузилма ва хавфсизлик тизимлари, шунингдек, спортчилар ҳамда техник ходимлар учун мўлжалланган ички мажмуалар ҳақида батафсил маълумот бердилар.
ЎФА раҳбарияти лойиҳа бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдириб, стадион қурилишида барча техник меъёрлар ва жараёнларнинг ФИФА талабларига тўлиқ мос бўлиши зарурлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, мухлислар, мутахассислар ва ОАВ вакиллари учун энг замонавий шароитлар яратилиши лозимлиги қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар келгусида ҳамкорликни давом эттириш ва лойиҳани янада такомиллаштириш юзасидан келишиб олдилар.
Маълумот учун, "KOC Construction” компанияси яқиндагина Терма жамоалар миллий марказини қуриб, топширганди. “Bahadir Kul Architects” компанияси "Коня", "Фрайбург" каби стадионлар лойиҳаларининг муаллифи ҳисобланади.

Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Comments
Koc contruction фирмаси NestOne, Piranit Tower ларни қурди Тошкентда. Мустақилликдан кейин хамма баланд биноларни Тошкентда Турклар қурди. Турк қурувчилари стадион қуриш бўйича сифатига хам сонига ҳам ТОП 5 га киради Дунё бўйича. Нарх бўйича хам қулай