Latest news

08:22Here we go. "Арсенал" "Тоттенхем" билан деярли шартнома имзолаган футболчини илиб кетди  3 07:55Суперлига. "Динамо" ва "Навбаҳор" сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 07:53"Интер Майами" Лига кубогининг ярим финалига йўл олди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  2 02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  8 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  5 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  1 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  14 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  10 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  24 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104

ЎФА тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этган футболчи, ҳакам ва шахсларни жазолади ва бир умрга футболдан четлатди News

ЎФА тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этган футболчи, ҳакам ва шахсларни жазолади ва бир умрга футболдан четлатди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Ўзбекистон Суперлигаси, Про лига ва Биринчи лиганинг бир қанча учрашувларида бош ҳакам сифатида ишлаган Э.Турсунов ўзининг таниши фуқаро Р.Сахобутдинов орқали хорижий букмейкерлик ташкилотлари вакиллари билан ўзаро тил бириктирган ҳолда ўйинларнинг натижасига таъсир ўтказиш ва тотализаторга пул тикиш орқали моддий манфаатдор бўлиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси Э.Турсуновни Интизом кодексининг 5.60-банди билан айбдор деб топди ва унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш жазоси тайинланди. Фуқаро Р.Сахобутдинов ҳам Интизом кодексининг ушбу банди билан айбдор деб топилиб, ўрганиш ишларига ёрдам берганлиги ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 2 йил муддатга четлатилиш жазоси белгиланди.

Шунингдек, бир қатор футболчилар келишилган ўйинларда иштирок этганликда гумон қилинаётганлиги ҳолати юзасидан “Машъал” ПФК томонидан юборилган мурожаатни ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди.

Хусусан, футболчилар С.Рахматуллаев ва Н.Павленколар хорижий букмейкерлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот вакиллари билан ҳамкорлик қилиб, келишилган ўйинларда қатнашишга ҳаракат қилганлиги аниқланди. Ушбу футболчилар Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси томонидан Интизом кодексининг 5.52, 5.53, 5.60-бандларига асосан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 1 йил муддатга четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси тайинланган.

Шу билан бирга, “Машъал” ПФК футболчилари Р.Ягудин ва Д.Тўхтабоевлар ЎФА Интизом кодексининг 5.53-бандига мувофиқ “Футбол бутунлигини (яхлитлигини) ҳимоя қилиш тўғрисидаги Декларация” бандларини бажармагани, яъни спорт меъёрий ҳужжатларига зид бўлган ҳар қандай уриниш ёки бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар тўғрисида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекциясини ўз вақтида хабардор қилмагани учун айбдор деб топилиб, ҳар бирига жарима жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, 2010-йилда (U-12) туғилган тарбияланувчилар ўртасида “Профессионал футбол мактаблари лигаси” Ўзбекистон кубоги доирасидаги Тошкент вилояти ФММ — Хоразм вилояти ФММ ўртасидаги учрашувни бошқарган ҳакамлар М.Орзидинов, Г.Бобомуродов ва М.Бегалиевларга ўйинни “тўғри” бошқаришлари учун “Хоразм” ПФКнинг ёрдамчи мураббийи М.Абдуллаев томонидан 3 млн. сўм миқдорида пул маблағлари берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси томонидан бош ҳакам М.Орзидиновга 2 йил муддатга, ҳакамлар Г.Бобомуродов ва М. Бегалиевларга 1 йил муддатга, “Хоразм” ПФКнинг ёрдамчи мураббийи М.Абдуллаевга эса 1 йил муддатга футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан четлатиш интизом жазолари тайинланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича ОФК, “Спортрадар” ва бошқа тегишли ташкилотлар билан билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келаётганлигини маълум қилади. Ўз навбатида, келгусида аниқланадиган ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантиради.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика