Latest news

16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  4 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  6 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  1 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  36 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3

ЎФА тиббий қўмита раиси чемпионда топилган тақиқланган модда мавзусида фикр билдирди News

ЎФА тиббий қўмита раиси чемпионда топилган тақиқланган модда мавзусида фикр билдирди

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси "Тиббий Қўмита" раиси ҳамда "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр Пирриев Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзосида тақиқланган модда аниқлангани мавзусида фикр билдирди.

"U-20 терма жамоаси аъзоси Шаҳриёр Жабборовнинг допинг тестида тақиқланган модда топилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда турли хабарлар тарқалди. Шу боис мутахассис сифатида изоҳ қолдиришни маъқул топдим.


Авваломбор бу масалада охирги нуқта қўйилмади. Чунки допинг текшируви учун футболчидан ўйиндан сўнг иккита махсус идишга (маълум миқдордаги пешоб ёки қон) намуна олинади. Шундан 1-намунада тақиқланган модда чиққанда 2-намунага мурожаат қилинади. Осиё кубоги доирасида Австралияга қарши баҳсдан сўнг Жабборовдан олинган намунанинг биринчисида футболчи организмида оксандролон синтетик модда элементи топилгани борасида хабар берилган. Энди 2-намунада ҳам шу тасдиқланса, шундан сўнггина футболчи ҳақиқатан ҳам ушбу тақиқланган моддани қабул қилган, деб топилади.


Хўш, бу модда футболчимиз организмига қандай тушиб қолди. Бир нарса аёнки, Шаҳриёр бу гормонал воситани атайин истеъмол қилмагани аниқ. Гап шундаки, бугунги кунда “спорт витаминлари” номи остида турли брендлар ўз маҳсулотлари билан бозорларни эгаллаб бормоқда. Улар рақобатда бир-биридан ўзиш учун турли “нағмалар” қилишдан тап тортишмаяпти. Шулардан бири: маҳсулотининг таъсирини кучайтириш ва бу орқали маҳсулот сотувини кўпайтириш мақсадида унинг таркибига тақиқланган моддалардан қўшишдир. Ўша маҳсулотлар устидаги маълумот ёрлиғида ушбу биоқўшимча таркибида фақат витамин ва безарар қўшимчалар борлиги ёзилади холос, тақиқланган моддалар аралаштирилгани ҳақида лом-мим дейилмайди. Айниқса, "тушунарсиз" бренд маҳсулотларида. Бу ҳолат ҳақида халқаро спорт тиббий ташкилотлари бир неча бор бонг уриб келишмоқда. Шу билан бирга оддий ҳаваскор учун мўлжалланган биоқоришиқлардан фарқли ўлароқ, профессионаллар фақат таниқли брендларнинг махсус сертификатга эга биоқўшимчаларидан фойдаланишини тавсия қилишади.


Бизнинг мисолда футболчимиз организм учун зарур бўлган оддий витамин ва биоқўшимчалар қоришмасини сотиб олган ва катта эҳтимол билан “тоза” бўлмаган бу қўшимчани жамоадаги витаминлардан ташқари ўз ҳолича истеъмол қилган. Натижада ихтиёрий спортчи қабул қилиши мумкин бўлган витаминли қўшимча футболчимиз учун “бошоғриғи” бўлиб турибди.


Бугунги кунда дунёнинг етакчи клублари, терма жамоалар, жумладан ЎФА фақат махсус сертификатга эга брендлар билан ҳамкорлик қилиб, барча терма жамоаларни зарур, ишончли витамин ва энергетик қўшимчалар билан таъминлаб келмоқда. Аммо ёшларимиз турфа рекламаларга учиб, кўп ҳолларда қўшимча тарзда ўзлари ҳам турли витаминларни истеъмол қилишаётгани сир эмас.


Хуллас, ушбу вазиятда Шаҳриёрни ўринсиз айбламаслигимиз, унинг ўрнида ихтиёрий спортчи спорт витаминлари бизнесидаги “нағма”лар қурбонига айланиб қолиши мумкинлиги, профессионал спортни танлаган ҳар бир инсон бундан тўғри хулоса чиқариши кераклигини айтиб ўтишни жоиз топдим. Хуллас, барчаси хайрли якун топишидан умидвормиз" - дейилади Аброр Пирриев шахсий каналида.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика