Latest news

20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  3 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  4 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  3 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6

ЎФА Суперлиганинг 12та, Про лиганинг 7та клубига легионерларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйди News

ЎФА Суперлиганинг 12та, Про лиганинг 7та клубига легионерларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйди

6 июль куни ЎФА Ижроқўми Бюросининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 ва унда шу йилнинг 14 май куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида клублар бош мураббийлари ҳамда раҳбарлари билан ўтказилган йиғилиш хулосалари, шунингдек, мазкур хулосалар асосида киритилган таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилди.

Бюро легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратди ҳамда “Шўртан”, “Сурхон”, “Нефтчи”, “Қўқон-1912”, “Андижон” каби футбол клубларининг хорижлик футболчилар билан ишлашда қатор камчиликларга йўл қўйгани, оқибатда иш ФИФА доирасида муҳокама этилгани масаласини муҳокама қилди. Бу ишлар табиийки, Ўзбекистон футболи имиджига салбий таъсир кўрсатиши қайд этилди.

Шундан келиб чиқиб, ЎФА Ижроқўми Бюроси “Сурхон”, “Нефтчи” ва “Шўртан” футбол клубларига жорий йилги ёзги трансфер ойнасида легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тўлиқ чеклов жорий этишни маъқуллади.

“Андижон”, “Насаф”, “Турон”, “Қизилқум”, “Қўқон-1912”, “Локомотив”, “Машъал”, “Металлург”, “Сўғдиёна”, “Навбаҳор лочинлари”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, “Оқтепа”, “Янгиер қурувчи”, “Хоразм”, “Динамо плюс” футбол клубларига эса мавжуд қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмагани учун 2021 йилнинг ёзги трансфер ойнаси учун легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилди.

Мазкур тақиқ футбол клубларининг аёллар жамоалари учун легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун тадбиқ этилмайди. Шунингдек, мавжуд қарздорликни ёзги трансфер давомида тўлиқ бартараф этган клублар учун 31 июль санасига қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат этилади.

Легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилган барча футбол клублари ёзги трансфер ойнаси якунига қадар (2021-йилнинг 31 июль) мавжуд қарздорликни бартараф этмаса, улар учун 2022 йилги мавсумнинг қишки трансфер ойнасида ҳам легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Rating: -30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика