Latest news

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  16 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  8 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

ЎФА раҳбарияти Тошкент вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Даврон Ҳидоятов билан учрашди News

ЎФА раҳбарияти Тошкент вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Даврон Ҳидоятов билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги ЎФА вакиллари Тошкент вилояти футбол ассоциациясига ташриф буюрди.

Равшан Эрматов Тошкент вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Даврон Ҳидоятов билан мазкур ҳудудда йирик халқаро спорт мусобақаларини қабул қилиш имкониятларини муҳокама қилишди. Вилоятнинг футбол ва умуман спорт борасидаги имкониятлари улкан эканлиги учрашув давомида алоҳида таъкидланди.

Ушбу ташриф мобайнида ЎФА мутасадди ва мутахассислари вилоят футбол ассоциацияси иш фаолияти, футбол инфратузилмаси ва мавжуд шарт-шароитлар билан танишиб чиқди. Вилоят миқёсида болалар футболининг инфраструктураси юзасидан фикр алмашилиб, болалар-ўсмирлар футбол лигалари мусобақаларини юқори савияда ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Тошкент вилояти футбол академияси ва Чирчиқ Олимпия захиралари коллежида қурилиш-реконструкция ишларини жадаллаштириш, сифатли футбол майдонларини барпо этиш ҳамда замон талабларига мос равишда жиҳозлаш каби масалалар бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек, Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган мини-олимпиадани ташкил этиш ва уни ўтказиш масалалари муҳокама этилди. Бу ёш спортчилар учун унутилмас тадбир бўлиши таъкидланди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика