Latest news

16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  0 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  7 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  7 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0

ЎФА раҳбарияти Ғузордаги "Шўртан" клуби стадиони ва академияси билан танишди News

ЎФА раҳбарияти Ғузордаги "Шўртан" клуби стадиони ва академияси билан танишди

Маълумки, бу йил ўзбек футболига асос солинганига 110 йил тўлди.

Шу муносабат билан Қашқадарё вилоятида ҳам байрам тантаналари ўтказилмоқда. Фестиваль муносабати билан ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон таниқли футбол юлдузлари ва ОАВ вакиллардан иборат делегация Ғузор туманига ҳам ташриф буюрди.

Тадбир иштирокчилари ва бир гуруҳ футбол фахрийлари “Шўртан” Профессионал футбол клубида кўтаринки руҳда кутиб олинди.

Дастлаб мутасаддилар “Шўртан” футбол клубининг Ғузор “Марказий” стадиони ва янги қурилган “Академия” биноларида футбол билан шуғулланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

ЎФА фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов Улмасович ва ЎФА биринчи вице призеденти маслахатчиси Зикрияев Раҳмиддин Эгамович “Шўртан” академия тарбиланувчилари билан кўришди ва ёш тарбияланувчиларга шундай шароит, шундай имконият билан сиз келажакда Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродов каби футбол юлдузлари, келажакда юртимиз байроғини юқори чўққиларга кўтариб, Ўзбекистон терма жамоасига тўп тепадиган ўзбек футболини фаҳрийлари бўласиз деб таъкидлаб ўтди.

Сўнгра ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов сўзга чиқиб ўзбек футболининг 110 йиллиги билан барча “Шўртан” футбол клуби раҳбарларини ва мураббийлар штабини табриклади. “Шўртан” футбол клубининг бош менеджери Шамиль Ярулин Самигуловични “Шўртан”футбол клубининг тарихида янгича бурилиш қилганлиги футбол академиясини юқори баҳолади.





“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика