Latest news

00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   40 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  90 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди News

ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди

Хабарингиз бор, бугун юртимиз майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги баҳслари старт олади.

Мезбон Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси эса гуруҳ босқичида Туркманистон, Қатар ва Эрон вакилларига қарши баҳс олиб боради.

Кеча ЎФА Президенти Абдусалом Азизов Туркманистон билан бўлиб ўтадиган илк ўйин олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Дастлаб, футболимиз раҳбари ёшлар жамоамиз олдида турган ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида фикр билдирди.

Энг аввало, терма жамоада ўйнаш ҳар бир футболчи учун фахр эканлиги, жамоа бирдам бўлиб, Ватан шарафи учун курашиши ва юрт обрўсини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қилиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, жамоанинг олдида турган асосий мақсадлардан бири — Париж Олимпиадасига пухта ва тизимли тайёргарлик кўриш, ҳар бир футболчи профессионализм, интилиш ва меҳнатсеварликни ўзида мужассам қилиб бориши кераклиги айтилди. Ижобий натижага эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилиши маълум қилинди.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди. Шундан кейин Абдусалом Азизов мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штаб томонидан футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни борасида маълумотлар эшиттирилди. ЎФА Президенти футболчиларга энг замонавий, юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Учрашув якунида Абдусалом Абдумавлонович масъулиятли турнир олдидан жамоамизга яна бир бор омад тилади.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика