Latest news

20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 20:00"Қизилқум" — "Машъал" 1:0 (Матнли транслация)  2 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  30 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  61 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  6 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  66 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  7 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6

ЎФА Президенти Абдусалом Азизов миллий терма жамоа билан учрашди News

ЎФА Президенти Абдусалом Азизов миллий терма жамоа билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Абдусалом Азизов Грузияга қарши баҳс олдидан миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди

Футболимиз раҳбари миллий жамоа олдида турган кейинги мусобақалар масъулияти, уларга тизимли тайёргарлик кўриш, ҳар бир ўйинда сидқидилдан ҳаракат қилиш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.

Миллий терма жамоада ўйнаш ҳар бир футболчи учун фахр эканлиги, жамоа бирдам бўлиб, ватан шарафи учун курашиши ва юрт обрўсини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилиш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, футболчи ва мураббийлар билан ўтган суҳбатда ижобий натижаларга эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилиши маълум қилинди. Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди. Абдусалом Абдумавлонович бўлажак учрашувларда жамоамизга омад тилади.

Абдусалом Азизов мураббийлар штаби билан суҳбатда тайёргарлик жараёнида кучли жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиш муҳимлигини эътироф этди. Сречко Катанес терма жамоамиз билан ишлашдаги дастлабки таассуротлари ва фикр-мулоҳазаларини билдирди. Клублардаги мунтазам машғулотларда футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги айтилиб, бу борада жамоаларга керакли кўрсатмалар берилишига қарор қилинди.

Тиббий штаб томонидан жароҳат олган футболчилар борасида маълумотлар эшиттирилди ва ЎФА Президенти уларга энг замонавий, юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Шундан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши баҳсда иштирок этиш учун Тбилисига жўнаб кетди.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика