Latest news

01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  8 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  8 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

«ЎФА Кубоги» ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди News

«ЎФА Кубоги» ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

ЎФА ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолагани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мазкур меморандум асосида юртимиздаги Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Кубоги” мусобақаларини ўтказиш Низоми тасдиқлан.

Бугун, ЎФА мажлислар залида ушбу мусобақа ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ЎФА ва ЎзПФЛ ходимлари, ҳудудий федерация раҳбарлари, Олий ва махсус-ўрта таълим вазирлиги вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Бош котиби Сардор Рахматуллаев, Профессионал Футбол Лигаси Бош директори Омон Ғафуров мусобақанинг моҳияти, ташкил этиш ва ўтказиш қонун-қоидалари хусусида гапирар экан, мазкур мусобақани ўтказишдан кўзланган мақсад ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш, ёшларни соғломлаштириш учун футбол ўйинларига жалб этиш, улар орасидан иқтидорлиларини танлаб олиб, турли терма жамоаларга тавсия этишдан иборат эканлигини таъкидлашди.

«ЎФА Кубоги» мусобақаси 3 босқичда ўтказилиб, якунда ғолиб аниқланади ва мусобақа ташкилотчилари томонидан тақдирланади. Мусобақанинг 1-босқичи шу йилнинг март ойида бошланиб, унда ҳудудларда жойлашган Олий ўқув юртлари футбол жамоалари уй-меҳмон тизимида баҳс олиб боришади.

2-босқич апрель ойида тўрт минтақада ташкиллаштирилади. Унга кўра Наманган шаҳрида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари бўйича 1-босқич ғолиблари ўзаро куч синашишса, қолган минтақалар қуйидагича тақсимланган: Самарқанда шаҳрида Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд, Урганч шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм, Тошкент шаҳрида эса Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри вакиллари кураш олиб боришади.

3-босқич - финал қисми май ойида пойтахтда ўтказилади. Табиийки, унда 2-босқич ғолиблари бош соврин учун майдонга тушишади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика