Latest news

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

ЎФА ишчи гуруҳи Қатарнинг йирик мусобақаларни ўтказиш борасидаги тажрибасини ўрганмоқда News

ЎФА ишчи гуруҳи Қатарнинг йирик мусобақаларни ўтказиш борасидаги тажрибасини ўрганмоқда

Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 14–31 октябрь кунлари Ўзбекистонда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

 Мамлакатимиз илк бор мазкур ёш тоифасидаги қитъа чемпионатига мезбонлик қилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур мусобақага тайёргарлик ишларини бошлаб юборган. U-19 Осиё чемпионатини юқори савияда ташкил этиш бўйича етакчи мамлакатлар тажрибаси ўрганилмоқда.

Жумладан, айни кунларда ЎФА ишчи гуруҳи Қатарда бўлиб турибди. Мутахассисларимиз Қатарнинг йирик мусобақаларни ўтказиш борасидаги тажрибасини ўрганишмоқда.

Ҳозирда Қатарда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мутахассисларимиз клублар мундиали учрашувлари давомида ташкилотчилик масалалари, стадионни ҳозирлаш, учрашув расмийлари ва мухлисларни кутиб олиш, мухлислар учун яратилган фан-ҳудудлар, мусобақани ёритиб борадиган оммавий ахборот воситалари учун қулайликлар яратиш, маркетинг ва ўйинлар ташвиқоти каби кўплаб масалалар бўйича қатарлик ва ФИФА вакиллари иш жараёнини ўрганишмоқда.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика