Latest news

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  17 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  37 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   4 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

ЎФА бугунги ўйинларда ҳакамлар хатосиз ишлаганини маълум қилди News

ЎФА бугунги ўйинларда ҳакамлар хатосиз ишлаганини маълум қилди

ЎФА матбуот хизмати Суперлиганинг 7-тури доирасида 6 май куни бўлиб ўтган ўйинларда ҳакамлар натижага таъсир қилувчи жиддий хатолар қилмаганини маълум қилди.

"Coca-Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган учрашувлардаги айрим вазиятларга ЎзФҲМ мутахассислари изоҳ беришди.

Хусусан, “Навбаҳор” — “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 39-дақиқасида мезбонлар футболчиси рақиб жарима майдончасига кириб келганда тўпга биринчи бўлди ва ҳимоячи уни аввал чап оёғи билан олд томондан, сўнг ўнг оёғи билан рақиб тиззасининг ортига контакт содир қилди. Ушбу вазиятда ҳакам 11 метрлик белгини кўрсатди. Мутахассислар фикрига кўра бу қарор тўғри бўлди.

Мазкур ўйиннинг 75-дақиқасида ҳаводан келган тўп “Бунёдкор” футболчисининг аввал елкасига, сўнг қўлига тегиб майдонни тарк этди. Тезкор динамикада бош ҳакам учун бу вазиятни кўриш мураккаб бўлгани сабаб, ҳолатни ВАР ҳакамлари кўриб чиқишди. Эҳтимолий пеналти учун ҳакам махсус мониторга таклиф қилинди. Вазиятни такрорий лавҳалар орқали кўрилгач, тўп аввал футболчининг елкасига, кейин эса қўлига теккани, қўл табиий ҳолатида эмаслиги сабаб пеналти белгилашга қарор қилди. Мутахассислар фикрига кўра ҳакам қарори тўғри бўлди.

Учрашувнинг 90+3 — дақиқасида “Бунёдкор” вакиллари бурчакдан тўпни ўйинга киритган вақтда жарима майдончаси ичида футболчилар йиқилди. Ҳакам бу вазиятда ҳимоячи ва ҳужумчи бир-бирини ушлаган деган қарорга келиб, ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди. ВАР ҳакамлари ҳам ҳолатни кўриб чиққач бош ҳакам қарорини маъқулладилар. Мутахассислар фикрига кўра ушбу вазиятда ҳам ҳакамлар қарори тўғри бўлди.

Шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтган “Сурхон” — “Қўқон-1912” жамоалари ўртасида кечган баҳснинг 82-дақиқасида қўқонлик футболчи рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам аввалига 11 метрлик нуқтани кўрсатди, бироқ ёрдамчи ҳакам уни ёнига чақириб, ҳолатни ўзи кўрган нуқтадан тушунтирди ва пеналтини бекор қилишни тавсия қилди. Ёрдамчи ҳакам кўрсатмасига кўра белгиланган пеналти бекор қилинди.

Вазият мутахассислар томонидан такрорий лавҳаларда кўриб чиқилгач, “Сурхон” футболчиси тўпга ўйнагани ва унинг оёғига ҳужумчи келиб урилгани кўрилди. Мутахассислар фикрича, бош ҳакамнинг эгаллаган позицияси унчалик ҳам яхши бўлмагани учун унга бу вазият пенальтидек кўринган бўлиши мумкин. Бу вазиятда ёрдамчи ҳакамнинг тавсияси тўғри бўлган ва якуний қарор тўғри чиқарилган.

Эслатма ўрнида шуни қайд этиш жоиз, учрашув давомида бош ҳакамнинг қарорига унинг ёрдамчилари ёки ВАР ҳакамлари ўзларининг тавсияларини бериш имкониятига эгалар", - деб ёзилади баёнотда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика