Latest news

12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  10 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4

ЎФА: 2018 йил Осиё чемпиони бўлган Ҳусниддин Ғофуров аслида 1995 йилда туғилган ва ҳақиқий исми Анваржон экан News

ЎФА: 2018 йил Осиё чемпиони бўлган Ҳусниддин Ғофуров аслида 1995 йилда туғилган ва ҳақиқий исми Анваржон экан

Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғли иши бўйича қарор чиқарди.

Ўзбекистон футболчилари уюшмасининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасига юборган хатига мувофиқ футболчи – Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлининг ҳақиқий шахсий маълумотлари ва исм-фамилияси бўйича ҳужжатларни расмийлаштирилиши билан боғлиқ масала кўриб чиқилган.

Қўмита йиғилишида футболчи Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлининг вакили сифатида Ўзбекистон футболчилари уюшмаси раиси К.Мурзоев футболчи ҳақиқатда ҳам бундан бир неча йиллар аввал, айрим ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли ўзининг маълумотларини, аниқроғи паспортдаги исми ва фамилиясини укаси – Ғофуров Ҳусниддин Хусанбой ўғли номига расмийлаштиргани ва айнан ушбу исм ва фамилия остида фаолиятини давом эттирганини таъкидлаб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят Бувайда туман судининг 2020 йил 3 март кунидаги ҳукмига кўра Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлини укаси Ғофуров Ҳусниддин Хусанбой ўғли билан бир-бирларининг шахсий маълумотлари ва исм-фамилияларини алмаштирган ҳолда расмийлаштирилган фуқаролик паспортлари белгиланган тартибда йўқ қилиниб, уларнинг ҳақиқий шахсий маълумотлари ва исм-фамилиялари бўйича фуқаролик паспортлари расмийлаштирилиши таъминланган.

Қўмита ушбу вазиятни ўрганиш давомида, футболчи ҳақиқатда ҳам бунга ўзи истамаган ҳолда ўша вақт фаолиятини бошлаган мураббийлари ва ота-онаси қистови билан розилик берган деган хулосага келди.

Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси футболчини ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли ҳужжатларини укасининг шахсий маълумотлари асосида расмийлаштиргани, бу вазиятдан чиқиш учун ёрдам сўраб мурожаат қилаётгани, унинг футболдаги иқтидор ва қобилиятини инобатга олган ҳолда унинг ўзига тегишли шахсий маълумотлари асосида расмийлаштирилган меҳнат шартномаси ва бошқа ҳужжатларини Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказишга рухсат беришни ҳамда Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлига жарима интизомий жазо чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқишни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасига ҳавола этишни лозим топди.

Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлига унинг ҳақиқий шахсий маълумотлари ва исм-фамилияси асосида расмийлаштирилган фуқаролик паспорти бўйича имзоланган меҳнат шартномаси ва бошқа ҳужжатларини Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказилишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шунингдек, мазкур қарор нусхаси Ғофуров Анваржон Ҳусанбой ўғлига нисбатан жарима интизомий жазо чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасига тақдим этилиши белгиланди", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.  

Маълумот учун, Анваржон Ғофуров бу йил "Нефтчи" сафида 1995 йил сифатида рўйхатдан ўтган. Ушбу футболчи 2018 йил Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионатида 1997 йилги футболчи бўлиб иштирок этган ва якунда Осиё чемпиони бўлганди. 


Rating: -56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика