Latest news

09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  0 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  3 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  4 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  3 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  5 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  15 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  14 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8

Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди" News

Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"

Мисрга қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон термаси футболчиси Одил Ҳамробеков фикрларини билдирди.

- Мураббийлар кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилдик. Бу баъзида ўхшади, баъзида ўхшамади. Янги мураббий қўл остида жаҳон чемпионатигача оптимал ҳолатга чиқишга ҳаракат қиляпмиз. Ғалаба билан халқимиз ва мухлисларимизни табриклайман.

- Фабио Каннаваро бошчилигидаги энди иккинчи йиғин ўтмоқда. Биринчисида Уругвайга қарши баҳсда қийинчиликлар бўлгани сезилди. Бугун эса чиройли ўйин. Янги мураббий қўл остида ишлаш қандай кечмоқда?

- Ўйинга бўлган тизимни олдинги ўйиндагидан ўзгартириб юбормасликка ҳаракат қилдик. Шу сабабли тушунмовчиликлар бўлмаяпти. Энди олдинги ўйинларимизга қараб, бу тизимни мукаммаллаштириш устида ишлаяпмиз.

- Эрон билан ўйин олдидан фикрларингиз.

- Сўнгги йилларда Эронга қарши кўплаб ўйинлар ўтказдик. У ерда жамоадошларим ҳам бор. Қизиқарли финал бўлади деб ўйлайман. Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди, - деди Ҳамробеков.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика