Latest news

17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  3 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  7 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  8 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  2 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  8 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  1 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  2 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  12 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  2

Одил Аҳмедовдан хет-трик. "Пахтакор" 13 йил олдин "Ал Айн"ни мағлуб этган баҳсни ёдга оламиз News

Одил Аҳмедовдан хет-трик. "Пахтакор" 13 йил олдин "Ал Айн"ни мағлуб этган баҳсни ёдга оламиз

Бугун, 19 сентябрь куни ОЧЛ 1-тури доирасида "A" гуруҳи вакиллари "Пахтакор" ҳамда "Ал Айн" Тошкентда ўзаро беллашишади.

Учрашув 19:00да старт олади ва "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Бугун Осиё Чемпионлар лигаси ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз ва тарихдаги "Пахтакор" - "Ал Айн" тўқнашуви ёдга оламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.


ОЧЛ-2010 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "C" гуруҳидан жой олган "Пахтакор" "Ал Шабаб" (С.Арабистони), "Сепахон" (Эрон) ва "Ал Айн" (БАА) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Ўшанда "шерлар" гуруҳда 9 очко билан "Ал Шабаб" (10 очко)дан кейин иккинчи ўринни эгаллашган ва 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритишган.

ОЧЛ-2010 гуруҳ босқичининг 5-турида "шерлар" ўз майдонларида "Ал Айн"ни қабул қилишган. Ўша учрашув Одил Аҳмедовнинг бенефисига айланиб кетганди. Аҳмедов амирликлар клуби дарвозасини 3 бор аниқ нишонга олган ва жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этган.

P.S. 13 йил олдинги ўйиндан тарихий суратларни тақдим этган таниқли фотограф Ҳасан Пирмуҳаммедовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.


ОЧЛ, "C" гуруҳи
5-тур, 13.04.2010
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 14600 томошабин
"Пахтакор" - "Ал Айн" 3:2
Ҳакамлар:
Мэтю Бриз (Австралия)
Голлар: О.Аҳмедов 9, 12, 29 - Х.Валдивия 2, И.Суюнов 20 (авт.)

"Пахтакор": 33.Элдор Тожибоев, 4.Боян Миладинович, 21.Камолиддин Тожиев, 19.Александр Клецков, 27.Илҳом Суюнов, 6.Мурод Холмуҳаммедов (14.Шерзод Каримов, 37), 7.Дарко Маркович, 25.Одил Аҳмедов (13.Ойбек Қиличев, 90), 28.Станислав Андреев, 11.Асқар Жадигеров, 35.Александр Гейнрих (23.Алишер Азизов, 88).
Захира: 30.Темур Жўраев, 5.Акбар Исматуллаев, 8.Акмал Холматов, 9.Милорад Януш.

"Ал Айн": 12.Волид Салем, 26.Саиф Муҳаммад (11.Аҳмад Али, 46), 44.Фарис Жума, 4.Мусаллам Фаёз, 5.Исмоил Аҳмад, 50.Ли Ҳо (19.Муҳаннад Салем, 46), 10.Хорхе Вальдивия, 7.Али Ал Веҳаиби, 40.Абдуллоҳ Малаллаҳ, 2.Абдулазиз Фаёз (20.Муҳаммад Абдулраҳмон, 69), 8.Эмерсон Шеик.

Огоҳлантиришлар: Д.Маркович 23, Ш.Каримов 52, А.Гейнрих 61 - С.Муҳаммад 28, Х.Вальдивия 35, И.Аҳмад 42, М.Фаёз 55, Эмерсон Шеик 69
Четлатиш: Эмерсон Шеик 90

"Ал Айн"нинг бошланғич таркиби.



Ҳали 23 ёшга ҳам тўлмаган Одил Аҳмедов "Пахтакор" сардори бўлган пайтлар.


"Ал Айн"ни бразилиялик Тониньо Серезо бошқарарди (чапдан биринчи).


Андреев тўпни Али Ал Веҳаибидан олиб қўйишга уринмоқда.


Афсуски, стадионга келганларнинг таби 2-дақиқадаёқ хира бўлганди. Хорхе Вальдивия чап қанот ўткир бурчакдан белгиланган жарима зарбасини голга айлантирганди.


- Йигитлар, кайфиятни туширмаймиз. Ҳозир биз ҳам биринчи голимизни урамиз...


- Мио, биринчи голим ёқдими?


Одил Аҳмедов шу куни 20 дақиқа ичида 3та гол урганди.


Боян Миладинович шахсан мен учун ўзбек клубларида ўйнаган энг кучли легионер ҳимоячи.


Ҳасан Пирмуҳаммедовдан ажойиб кадр.


Одил Аҳмедов Осиё Чемпионлар лигасида хет-трик қайд этган тарихдаги биринчи ўзбекистонлик футболчи ҳисобланади.


Илҳом Суюнов ва Эмерсон Шеик тўп учун курашда. Суюнов 20-дақиқада ўз дарвозасига гол уриб қўйган бўлса, Эмерсон 90+дақиқада иккинчи сариқ ва кетидан қизил карточка олган. Ўша куни ўз жамоаси учун зарар келтирган икки ўйинчи бир суратда, қизиқ кадр)


Радулович захирадан майдонга тушишга тараддуд кўраётган Шерзод Каримовга кўрсатма бермоқда.


Самвел Бабаян ҳам Каримовга маслаҳат беришга чоғланмоқда.


Александр Гейнрих ўша мавсум ОЧЛда битта гол урганди ("Сепахон"га қарши 3-тур ўйинида).


- Одил, бугун авжига чиқдинг. Баракалла!


Табиийки, Аҳмедов учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлганди.


"Пахтакор" бугун тарихни яна бир бор такрорлаб берармикин? Буни кечқурун "Бунёдкор" стадионида билиб оламиз.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика