Latest news

18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  0 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  1 17:40Про лига. "Арал" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  12 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  2 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0

Одил Аҳмедов: "Камида аввалги натижани такрорлашимиз керак" News

Одил Аҳмедов: "Камида аввалги натижани такрорлашимиз керак"

Бугун бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимидан кейин Одил Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Қизиқарли ва тенг кучли терма жамоалардан иборат гуруҳ. 2011 йил кўрсатган натижамиз самараси ўлароқ, бу сафар биринчи саватчадан жой олдик. Саудия Арабистони Осиёнинг кучли терма жамоаларидан бири. КХДР сирли рақиб, Хитойдан сўнгги йилларда устун келяпмиз. Бу эса бизга қўл келиши аниқ. Аммо яхши тайёргарлик кўрсак ва ўртоқлик ўйинлари етарлича бўлса, биз гуруҳда пешқадам бўла оламиз.  

- Гуруҳдан чиқсак, "А" гуруҳи вакилларига қарши баҳс олиб борамиз. Катта эҳтимол билан Австралия ва Жанубий Корея терма жамоаларидан бирига қарши майдонга тушамиз.

- Бу икки терма жамоадан аввалги натижалар учун аламимизни олишимиз керак. Сўнгги натижалардан келиб чиқиб мухлислар олдида бироз ишончдан чиққандек бўлдик. Лекин биз майдонга тушганимиздан кейин, фақат ва фақат футбол ҳақида ўйлаймиз. Бу сафарги Осиё Кубогидан умидим катта. Яхшилаб тайёргарлик кўриб, камида аввалги мусобақада қайд этган натижамизга эришишимиз керак. Мухлисларимиз бизни нима бўлишидан қатъий назар қўллаб-қувватласалар, биз бари-бир мақсадимизга эришамиз.

- Бунга ёшлар тайёрми?
- Бугун кўрсатаётган ўйинларидан келиб чиқиб ҳа деб айтсам бўлади. Ўз навбатида 2011 йилги Осиё Кубоги биз каби легионерларга трамплин вазифасини бажарган эди. Бугунги ёшларга Австарлия катта йўл очиши мумкин.

Нодирхўжа Юлдашев 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика