Latest news

21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  6 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:31Ўртоқлик ўйини. Россия - Эрон учрашувини кимлар асосий таркибда бошлайди?  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  6 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  55 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  3 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  1 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  3 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2

Одил Аҳмедов: "Бу мен учун катта масъулият" News

Одил Аҳмедов: "Бу мен учун катта масъулият"

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига биноан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Аҳмедов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланиши маълум қилинди.

Ушбу фахрий унвонга сазовор бўлган Миллий терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Давлатимиз раҳбари мени ушбу фахрий унвон билан тақдирлаганларини эшитиб, бошим осмонга етди. Бизнинг меҳнатимизни шунчалик юқори қадрлаганлари учун миннатдорчилик билдираман.

Албатта, бу биз учун катта масъулият юклайди. Футболчилик фаолиятимда янада кўп ҳаракат қилиб, юртимиз довруғини дунёга кенг ёйилишига ўз ҳиссамни қўшишга доимо тайёрман.

Бўлажак муҳим учрашувларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори сифатида мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни Мустақиллик байрами билан табриклайман!", - дейди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Одил Аҳмедов.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика