Latest news

23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  4 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  1 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  7 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  6 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  3 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13

Одил Аҳмедов билан «Анжи», «Краснодар», МТЖ ва Наманган футболи ҳақида (I қисм) News

Одил Аҳмедов билан «Анжи», «Краснодар», МТЖ ва Наманган футболи ҳақида (I қисм)

«Краснодар» билан шартнома имзолаган Одил Аҳмедов, икки кун давомида Краснодарда бўлиб қайтган футболчимиз тиббий кўрикдан ҳам муваффақиятли ўтди.
«Нима учун «Краснодар»ни танладим? Клуб президенти Сергей Галицкий менга нисбатан жуда яхши фикрларни билдириб келаётгани ва ишончи катталиги учун қолган таклифларни рад этиб шу клубда тўхтадим. «Краснодар»дан ташқари бир нечта араб жамоалари ва Москва клубларидан таклифлар бор эди. «Краснодар»ни танлашимга яна бир сабаб, бу жамоа ёшлардан ташкил топган ва ўз академиясига катта эътибор беряпти. У ерда ёшларга яратилган шароитларни кўрсангиз ҳавас қиласиз», - дея гап бошлади Одил Аҳмедов.

«КРАСНОДАР»ГА ЎТИШИ


- Галицкий ҳақида биз ҳам маълумотга эгамиз. Нима учун у сизга «ёпишиб» олди?

- «Анжи» сафига бориб қўшилганимда «Краснодар» энди кучлилар қаторидан жой олганди. У билан шахсан таниш эмасман. Ўйинларимдан келиб чиқиб жамоа раҳбариятинининг ишончини қозонган бўлсам керак. Кейин, ҳар бир кишининг ўзига ёқадиган футболчиси бўлади. Балки шунинг учун «Краснодар» мен билан жиддий қизиқди.

- Янги клубни танлашдан олдин, рақиб таркибига назар ташладингизми?

- Йўқ. Чунки ишончнинг ўзи катта гап эди. Араб давлатларига кетмаганим сабаби, Россияни ўзидан таклифлар кўп бўди. ЦСКАдан ҳам мурожаат билан чиқишди.
 
- «ЦСКА»даги таклиф ким томондан бўлди, мураббийми ёки раҳбарият?

- Бунисини аниқ билмайман. «Краснодар» эса мени ўз сафига қўшиш учун «Анжи»нинг барча шартларини бажаришга тайёр эди.

- Ҳамон «Арсенал» ҳақида гапирадиган мухлислар бор. Лекин ёш ўтар экан, ўйнайдиган пайтда бошқа мамлакат чемпионатига кетиб, захирада ўтириб қолиш тўғри бўлмаса керак.
- Шунинг учун ҳам биринчи бўлиб Россия чемпионатидан тушган таклифларни ўрганиб чиқдим. Кучли жамоада ўйнаб, захирада ўтиришдан наф йўқ.





- «Краснодар» катта футболдаги учинчи жамоангиз бўлди. Мен бир нарсага аҳамият бердим, қайси клубга борманг, сиз клуб раҳбарларининг энг яхши кўрган футболчиси бўла олгансиз. Ўз пайтида «Анжи»да Это’О ва Роберто Карлос ўйнаган пайтда ҳам сиз Сулаймон Керимов учун яхши футболчи бўлиб қолдингиз. Бу ҳам бир омад бўлса керак?
- Ҳақиқатдан ҳам, бу борада омадли футболчиман. «Пахтакор»да тўп тепиб юрган пайтларим ҳам раҳбарият билан жуда яхши чиқишардим. Кейин «Анжи»да шундай муносабатга учрадим. Мана энди «Краснодар». Албатта, раҳбарият ишончи футболчининг муваффақиятида катта роль ўйнайди.
 
- Менимча, майдондаги ўйин билан бундай муносабатга эришиб бўлмайди. Бўлиши мумкин, жамоада сиздан зўр ўйинчилар бор. Аммо муносабат кўнгилдагидек эмас. Бу майдондан ташқаридаги хулққа ҳам боғлиқ бўлса керак. Камтарлик футболда қанчалик муҳим?

- Сизни ҳурмат қилаётган кишига, шунга жавобан муносабат билдириш керак. Ҳеч қачон маҳалла кўй сизни футболдан кейин яхши ўйинчи деб гапирмайди, яхши инсон ёки димоғдор киши дейди.
 
- Футбол ичида юриб кўрамиз. Шундай ўйинчилар бўладики, раҳбарга ёқиш учун ошириб юборишади…
- Кимдир раҳбаримга ёқаман деб ошириб юборади, кимдир ҳаддан ташқари камтарлигини кўрсатиш учун, аксинча тушириб юборади. Шунчаки ўзида бор нарсани кўрсатиш керак. Ундан кўпи ҳам, ками ҳам ортиқча. Футболдан ташқаридаги ҳаётда босиқ бўлиш керак. Бой ва камбағалга бир хилда муносабатда бўлиш лозим.

«АНЖИ»ДА ҚОЛГАН ЙИЛЛАР

- «Анжи» сафига бориб қўшилганингизда, бу клубнинг катта лойиҳа бўлишини билмасдингиз. Якунда икки мавсум Eвролигада иштирок этдингиз. Жорий мавсум клубнинг қуйи лигага тушиб кетганини инобатга олмаса, футболчи сифатида нималарга эга бўлдингиз?
- Менинг биринчи мақсадим Россияда ўзимни синаб олиш эди. Ҳақиқатдан ҳам, «Анжи» бундай даражага чиқади деб ўйламагандим. Ҳаммаси тезда бўлиб кетди. Яхшилик ва ёмонликларга дуч келдим. Энг муҳими, профессионалликка ўргандим. Россия чемпионати ва Eвропа Лигасида катта тажриба олдим деб ўйлайман. Бу ўзим учун фойда бўлганини ҳис этиб турибман.





- 2012-13 йилги мавсум ёрқин хотираларга бой бўлди...

- Уч йил ичида Россияда тўп тепиб кўплаб қувончли воқеаларни кўрдим. Eвро Лиганинг биринчи ўйинини эслайман. Қаттиқ ҳаяжон босганди. «Ганновер» билан ўйинда кучли ва юлдузли таркиб билан тўп тепиб ғалаба қозондик. Буларни мазза қилиб эслайсиз. Лекин шундай жамоани қуйи лигага тушиб кетиши ачинарли. Менимча, футболнинг қизиғи шунда бўлса керак.

- «Анжи» нафақат футболчиларга, балки структура жиҳатдан ҳам кенг кўламдаги ишларни амалга оширганини кўрдик. Айниқса матбуот хизмати клуб бюджети қисқариб, юлдузлар кетган бўлсада, худди аввалгидек ишлади.
- Биринчи лигада ҳам шундай ишлашларига ишонаман. Чунки матбуотнинг футболда тутган ўрни катта. Буни улар жуда яхши тушунадилар. Футболчи чўққига чиқишида журналистнинг меҳнати катта. Оддий архивни тўплайдиган кишилар ҳам шулар.
 
- Сўнгги уч йилда «Анжи» ўз майдонидаги ўйинларни ҳам сафарда ўтказди. Яъни, Москвадан Доғистонга қатнади. Бу ҳам якунда ўзининг салбий таъсирини ўтказдими?

- Худди шундай бўлди. Статистикачилар буни ҳам ҳисоблаб чиқишди. Бир мавсумда учган парвозларимизни ҳисобласак, ер шарини уч марта айланиб чиқар эканмиз. Шундай вазиятлар бўлдики, машғулот ўтказишимиз керак бўлган пайтларни аэрапортда ўтказдик. Москвадан Доғистонга 3 соат учамиз. У ердан қайтиб, бир кун ётиб эртасига яна Eвропа Лигасида тур ўйинини ўтказиш учун учишга тўғри келган. Аслида футболчини чарчатадиган ҳам шу.

«КРАСНОДАР», ҲАЁТ ВА МЕДИЦИНА


-  «Краснодар»да икки нафар етакчи футболчи бор, Жоазиньо ва Вандерсон. Улар ҳақида нима дея оласиз?
- Уларнинг иккиси ҳам «Краснодар»ни орқасидан эргаштирадиган футболчилар. Уларнинг бири жамоа тўпурари, иккинчиси эса жуда кучли дриблингга эга ўйинчи. Улар билан тил топишиб кета оламан деган умиддаман.

- Жисмоний футболга йўналтирилган Россияда техника камдан кам ишлатилади. Техникага эга футболчи қийинчиликсиз бир нечта футболчини алдаб ўтишини кўрдим. Масалан, «ЦСКА»даги Рахимич.
- Бу ерда азалдан шундай футбол ҳукмрон. Агар ҳақиқатдан ҳам сиз айтгандек, ҳам жисмоний тайёргалиги, ҳам техникаси юқори футболчи бўлса, рақибларни алдаб кириш муаммо бўлмайди. Муҳими, якка курашларда ғолиб чиқиб, тўп билан муомала қилишни давом эттира олиш керак.

- Бу ҳам бошида сизга қўл келганди. Аммо жамоага юлдузлар келганидан кейин тўпни тезроқ олдиндаги футболчиларга оширишга мажбур бўлдингиз. «Краснодар»да ҳам шу услубда тўп тепиб кетишга қанчалик ишоняпсиз?

- Ўзимда қандай хислатлар бўлса, шуларни амалда қўлламоқчиман. Бу услуб ўзимга ҳам ёқади. Балки Галицкий айнан шу услубимни кўриб мени ўз жамоасида кўришни истагандир.

- Бу йил «Краснодар» учталикка киришга ҳаракат қилади. Пули бор клуб ғалаба қозонган сари яна ғалаба қозонгиси келади. Бу билан «Краснодар» собиқ  клубингиз ҳолатига тушиб қолмасмикан?
- Янги мавсумда учинчи ўрин учун курашишни билдиришди. Лекин «Краснодар» катта суммага юлдузларни таклиф қилмайди. Бу клубда асосан ёшларга эътибор қаратишни мақсад қилишган. Шунинг учун Eвропадаги энг яхши академиялардан бири қурилиб, ишга туширилди. Аслида «Анжи»нинг иши нотўғри эмасди. Агар баъзи кишилар хато қилмаганида бундай якун топмасди.

Давоми бор...
Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди
 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика