Latest news

14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20

Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади" News

Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"

Суперлигада турнир жадвалининг қуйи қисмида бир нечта жамоалар жон сақлаш учун курашмоқда.

Ғузорнинг "Шўртан" клуби ҳам элитада қолишга астойдил бел боғлаган. Элдор Мойлиев шогирдлари 17-турда юқори ўринларга интилаётган "Бунёдкор" билан сафарда бир очкони қўлга киритди. Учрашувдан сўнг "Шўртан" ҳимоячиси Одил Абдумажидов фикрларини билдирди.


- "Бунёдкор"га қарши меҳмонда ўйнаш қанчалик қийин бўлди? Ўйин ҳақида хулосалар қандай, хотиржамликда фикрлар ҳам бошқача бўлса керак? 

-  "Бунёдкор" тактик жиҳатдан яхши жамоа ҳисобланарди. Улар бекорга юқори ўринларга курашаётгани йўқ. Анчагина қийин ўйин ўтказдик дея оламан. Шунга қарамай муносиб қаршилик кўрсата олдик. 

- Қўлга киритилган бир очкода нима кўпроқ рол ўйнади? 

- Бу ўйинда "Хоразм"га қараганда йигитларнинг кўзи ёниб турди. Майдонда борларини беришди. 

- "Шўртан" учун ҳар бир ўйин финал. Бу босим юклаши аниқ. Ўйинда бу муаммо туғдирмаяптими? 

- Тўғри, айрим эпизодларда муаммо туғдиряпти, чунки хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Бу йўлни ўзимиз танладик. Насиб қилса, "Шўртан"ни Суперлигада олиб қоламиз. 

- Навбатдаги ўйин "Қўқон-1912"га қарши бўлади... 

- Чемпионатдаги энг қийин ўйин кутмоқда. Қўқонликлар ҳам биз каби ҳолатда. Умумий қилиб айтсам 6 очколик ўйин бўлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика