Latest news

18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  2 18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  8 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  22 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  8

ОЧЛда ўйнаб қанча пул ишлаш мумкин? News

ОЧЛда ўйнаб қанча пул ишлаш мумкин?

Мухлисларни Осиё чемпионлар лигасининг мукофот жамғармаси қанчани ташкил этиши, ҳар бир клуб ютуқ учун қанча миқдорда пул олиши қизиқтириши бор гап.

Маълумки, келаси йил ОЧЛда учта клуб Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. "Пахтакор" тўғридан-тўғри гуруҳда ўйнаса, "Локомотив" билан "Бунёдкор" ўз иштирокини плей-оффдан бошлайди. 

Шуни айтиш мумкин, 2020 йилги мавсумда ҳам ОЧЛ мукофот пуллари ҳозиргидек сақланиб қолади. Яъни, плей-офф ўтиш босқичида сафар учрашувига йўл олган ҳар бир жамоага йўлкира харажатлари учун 40,000 доллар, гуруҳ ўйинларидан бошлаб ярим финалгача 60,000 доллар ва финалга чиққан жамоаларга 120,000 доллардан пул берилади. 

Бу борада ОФК Кубогида ўтиш босқичидан бошлаб токи финалгача бир хил 40,000 доллар миқдорида сумма ажратилган. 

ОЧЛ ғолибига ОФК томонидан 4 миллион доллар, финалчига 2 миллион доллар берилади. ОФК Кубоги ғолиби 1,5 миллион долларга, финалчи эса 750,000 доллар миқдорида пулга эга бўлади. Шунингдек, ОФК Кубогида ҳар бир минтақа ғолибига 100,000 доллардан ажратилади. 

Бундан ташқари Осиё чемпионлар лигасида 1/8 финалга йўл олган жамоаларнинг ҳар бирига 100,000 доллар, чорак финалга чиққанларга 150,000 доллар, ярим финалчиларга 250,000 доллардан пул мукофоти берилади. 

Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичидан бошлаб токи ярим финалга қадар ҳар бир ғалаба учун клублар 50,000 доллар, дуранг учун 10,000 доллардан пулга эга бўлишади. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика