Latest news

01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1

ОЧЛда легионерлар лимити ошиши кўпроқ араблар фойдасига ишлайди News

ОЧЛда легионерлар лимити ошиши кўпроқ араблар фойдасига ишлайди

Бугун ОФК томонидан халқаро мусобақаларга доир бир нечта янгилик эълон қилинди.

Осиё чемпионлар Лигасининг 2023/2024 йилги мавсумдан эътиборан куз-баҳор тизимига ўтиши анча олдин айтилганди. Яна бир янгилик шуки, келаси йилдан бошлаб ОЧЛ баҳсларида ҳар клуб 5+1 форматидаги легионерлар хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади. Бунгача бир неча йилдан бери 3+1 га амал қилиб келинаётганди. 

Бу янгилик кўпроқ араб клубларига мойдек ёқиб тушган бўлиши аниқ. Чунки Осиёда легионерлар хизматидан кўпроқ араб жамоалари фойдаланишни хуш кўради. Бўлиб ҳам улар савияли легионерларга эътибор қаратади. 

Айниқса, Саудия Арабистони, Қатар, БАА клубларида пул кўп ва улар исталганча легионер трансфер қилиш имкониятига эга. Эрон бу борада етти ўлчаб бир кесадиган футбол жамоатчилигига киради ва улар қиммат ўйинчиларга кўп ҳам ошиқмайди. 

Легионерлар лимитининг ошиши ўзбек клублари учун фойдами? Ҳозирдан аниқ бир гап айтиш қийин-у, лекин бу жамоаларимизнинг ОЧЛдаги муносиб иштирокини янада қийинлаштирса керак. Чунки лимит ошгани билан биз шунга яраша кучли легионерларни жалб эта олмаймиз.

Бунинг учун бизда катта маблағ ҳам йўқ. ОЧЛ гуруҳ ўйинларини Ғарб минтақасида ўтказишимизни инобатга олсак, араб клублари янада кучаядиган бир пайт биз улар олдида ожизроқ бўлиб қоламиз. Чунки бизга келаётган "вич"лар ниманидир қойил қилишига ишониш қийин. 

Барса Блогер.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика