Latest news

07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  6 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  8 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  37 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  61 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29

ОЧЛда 17-сонияда гол урган, терма жамоа сафида уч хил қитъа вакилларига қарши ўйнаган Саламат Қутибоевни табриклаймиз News

ОЧЛда 17-сонияда гол урган, терма жамоа сафида уч хил қитъа вакилларига қарши ўйнаган Саламат Қутибоевни табриклаймиз

Бугун Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзоси, тажрибали ярим ҳимоячи Саламат Қутибоев таваллуд кунини нишонламоқда. Футболчи 34 ёшни қарши олди.

Қорақалпоқ футболининг ёрқин вакилининг миллионлар ўйинига ошно тутуниши ҳақида у ўз интервьюларида шундай деган эди: “Футболга қизиқишимга амаким Неъматилла Қутибоев сабаб бўлган. Уларнинг ўйинларини кўриб футболга меҳр қўйганман. Ўзим юридик университетини тамомлаганман. Ким билсин, футболчи бўлмаганимда шу соҳани эгаси бўлардим”.

Дастлабки жамоаси маҳаллий “Жайхун” бўлиб, айнан шу клуб орқали катта футболга қадам қўйишни бошлаган. 2009 йилда Муборакнинг “Машъал” жамоаси уни ўз сафига қўшиб олади ва маҳоратини, тажрибасини ошириб боришига катта ҳисса қўшади. 2010-2014 йиллар оралиғида ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилиб мухлислар эътирофига сазовор бўлади. У ўзининг Олий лигада “Нефтчи” дарвозасини илк бор ишғол қилиб голлари ҳисобини очишга муваффақ бўлади. 2014 йилнинг иккинчи яримида Даврон Файзиев мураббийлигидаги “Суғдиёна”га йўл олиб жамоа билан кучлилар сафида қолишни уддасидан чиқади.



2015 йилги мавсумни Игорь Шквирин бошчилигидаги “Олмалиқ” жамоасида 26 учрашувда майдонга тушиб 5 бор ўз ҳисобига гол ёздириб қўяди. Марказда ва таянч ярим ҳимоясида барқарор ўйин намойиш қиладиган футболчининг хизматларига кейинги йил “Бухоро” жамоаси қизиқиш билдиради. Эсингизда бўлса, 2016 йилги мавсумни кўҳна шаҳар жамоаси ажойиб тарзда ўтказиб кучли тўртликдан жой олганди.

Мазкур клубдаги ўйинлари сабаб у Самвел Бабаяннинг назарига тушади ва миллий терма жамоамизнинг июнь ойидаги йиғинига чақирилади. Буни қарангки, унинг дебюти океан орти вакили Канадага қарши ўртоқлик учрашувига тўғри келганди. Саламат 2016-2017 йиллар оралиғида мунтазам равишда терма жамоанинг турли йиғинларига жалб этилиб келинди. Бироқ, кўпинча у ўйинларни захирада ўтириб томоша қилишига тўғри келди. Шунга қарамай Бабаян Қутибоевга уч маротаба имконият берди. Шундан сўнг у Буркина-Фасо ва Грузия термалари билан ўйинларда ҳам иккинчи бўлимда майдонга тушди. Эътиборли жиҳати Саламат 3 та беллашувни 3 та қитъа вакилига қарши ўтказди ва Осиё жамоалари билан ўйинларда майдонга тушмади.



Ўзини кўрсатаётган ярим ҳимоячи 2017 йилнинг бошида ўз олдига юқори мақсадларни қўйган, ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этаётган “Локомотив” жамоасига келиб қўшилади. “Ал Таавон”га (0:1) қарши баҳсда Чемпионлар Лигасидаги дебютини ўтказди. Иккинчи турда эса БААнинг “Ал Аҳли” жамоаси билан ўйинда 17-сониядаёқ ҳисобни очди. Қайсидир маънода у фаолиятида янги саҳифа очаётганди. Аммо, кутилмаганда иккинчи даврада Улуғбек Бақоев бошқараётган “Бухоро”га қайтишга қарор қилди. Ўтган мавсумда эса клубни элитада қолишида катта ҳажмдаги ишни бажарди. Жорий йилдан бошлаб эса “Металлург”да ҳаракат қилиб келмоқда.




Сайтимиз ижодкорлари номидан Саламат Қуттибоевга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика