Latest news

01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  2 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  0 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  0 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  5 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  3 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  5 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  2 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  7 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  1 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  9 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1

ОЧЛ. "Пахтакор" "Сепахон"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди News

ОЧЛ. "Пахтакор" "Сепахон"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Сепахон" – "Пахтакор" учрашуви тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

ОЧЛ. "D" гуруҳи

5-тур

Бош ҳакам: Жумпэи Иида (Япония)

Қанот ҳакамлари: Равут Накарит, Танате Чучуэн (иккиси – Таиланд)

Тўртинчи ҳакам: Бараа Камол Абу Ашиҳ (Фаластин)

Sepahan

Sajjad Shahbazzadeh - 76', Sajjad Shahbazzadeh - 90'

AFC Champions League Grp. D . Round 5

22/04/2022, 22:15

1
:
2
Finished

Pakhtakor Tashkent

Khoziakbar Alidzhanov - 79'

45'
90'
40'  Farshad Ahmadzadeh
57'  Farshad Ahmadzadeh (Milad Jahani)
57'  Yasin Salmani (Soroush Rafiei)
59'  Mohammad Karimi
67'  Mohammad Reza Hosseini (Sajjad Shahbazzadeh)
76'  Sajjad Shahbazzadeh
80'  Shahriar Moghanlou
85'  Mohammad Karimi (Reza Mirzaei)
90'  Sajjad Shahbazzadeh
90'  Reza Mirzaei
44'  Sardor Sabirkhodjaev
73'  Sardor Rashidov (Abbosbek Fayzullayev)
74'  Odildzhon Khamrobekov
79'  Khoziakbar Alidzhanov
79'  Farrukh Sayfiev
83'  Sherzod Azamov
90'  Azizbek Turgunbaev (Shahriyor Jabborov)

"Сепахон" (Эрон)  – "Пахтакор" (Ўзбекистон) 2:1 

"Қирол Абдуллоҳ" стадиони

Голлар: Сажад Шаҳбоззода 76', 90+3' – Ҳожиакбар Алижонов 79'

"Сепахон": 45.Рашид Мазаҳири, 2.Муҳаммад Нежад Меҳди, 30.Георгий Гвелесиани, 11.Даниал Эсмаилифар, 19.Омид Нор Акфан, 21.Саид Муҳаммад Карими, 17.Жалолиддин Али Муҳаммади, 10.Фаршод Аҳмадзода (20.Милод Жаҳони, 58), 7.Саид Ҳуссайни (9.Сажад Шаҳбоззода, 67), 80.Ясин Салмони (73.Суруш Рафеи, 58), 70.Шаҳриёр Могҳанло

Захира: 1.Кристофер Кнетт, 5.Иззат Пургаз, 14.Аря Юсуфи, 25.Саман Ранжбар, 6.Маъсуд Рики, 23.Амирмуҳаммад Бадили

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Алексей Ларин, 23.Шерзод Аъзамов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (46.Шаҳриёр Жабборов, 90+2), 11.Сардор Рашидов (42.Аббосбек Файзуллаев, 73), 18.Ҳожимат Эркинов, 27.Сардор Собирхўжаев, 14.Оливер Шаркич

Захира: 33.Элдорбек Суюнов, 21.Камен Хаджиев, 29.Жасурбек Ёқубов, 32.Беҳрузбек Асқаров, 88.Шаҳзод Азмиддинов, 28.Диёр Холматов, 63.Муҳаммадали Ўринбоев

Огоҳлантиришлар: Фаршод Аҳмадзода (40), Сардор Собирхўжаев (44), Одилжон Ҳамробеков (74), Шерзод Аъзамов (83).

ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди! "Пахтакор" учун ОЧЛ якунига етди.

90+3. ГОООЛ!  Ҳожимат Эркинов қулай имкониятдан фойдалана олмаган бир пайтда, "Сепахон" қарши ҳужумда гол уриб кетди. Яна ўша Сажад катта саҳнага чиқди – 2:1! 

90+2. "Пахтакор"да ўзгариш: Турғунбоев ўрнига Жабборов ўйинни тугатиб қўяди. 

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89. "Сепахон" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Суруш Рафеи қулай имкониятда ноаниқ зарба йўллади. 

87. ГОЛТўп рақиб дарвозасидаг жой олди, бироқ гол урган Шаркич офсайдда эди. 

86. "Сепахон"да ўзгариш: Саид Муҳаммад Карими ўрнига Ризо Мирзаеи ўйинни давом этиради. 

85. Ууух! Шаҳриёрнинг бош билан йўллаган зарбасига яхшиямк аниқлик етишмади. 

83. Шерзод Аъзамов огоҳлантириш олди. 

82. Зарба!  Шаркичнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бўлса-да, қайтарди. 

79. ГОООООООООООООООООЛ!  Фарруҳ Сафйиевнинг узатмасидан сўнг Ҳожиакбар Алижонов бош билан тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1!  

78. Шунча фаол ўйнаган "Пахтакор" эронликлар олдида барибир ожиз қолмоқда. Эҳ...  

76. ГОООЛ!  Сажад Шаҳбоззода кучли зарбаси орқали дарвозани ишғол қилди – 1:0! 

74. Одилжон Ҳамробеков Суруш Рафеига нисбатан қоидани бузгани боис огоҳлантирилди. 

73. "Пахтакор"да ўзгариш: Сардор Рашидов ўрнига Аббосбек Файзуллаев ўйинга қўшилди.

70. Зарбааа!  Даниал Эсмаилифар хавфли ҳолатга чиқиб бориб, зарба берди. Зарбага аниқлик етишмади. 

67. "Сепахон"да алмаштириш: Саид Ҳуссайни ўрнига Сажад Шаҳбоззода туширилди. 

64. "Пахтакор" кетма-кет ҳужум қилмоқда, аммо ҳозирча бундан ҳеч нима чиқмаяпти.

60. Зарбааааа! Азизбек Турғунбоевнинг жаримадан йўллаган айланма зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

59. Саид Муҳаммад Карими огоҳлантирилди. 

58. "Сепахон"да 2 та ўзгариш: Фаршод Аҳмадзода ўрнига Милод Жаҳони, Ясин Салмони ўрнига Суруш Рафеи тушди. 

57. Алижоновнинг ҳаводан ошириб берган узатмасидан сўнг яна ўша Турғунбоев бош билан зарба берди. Зарбага бирозў аниқлик етишмади.

56. Турғунбоевнинг яхши пасига Рашид Мазаҳири эга чиқди. 

50. Турғунбоевнинг бош билан йўллаган зарбасини рақиб посбони бартараф қилишга эришди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди. 

44. Сардор Собирхўжаев Ясин Салмонига нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди. 

43. Турғунбоев жуда фаол. У шу туфайли "Сепахон" аъзолари томонидан жуда кўп қўполликларга дуч келмоқда. 

40. Азизбек Турғунбоевни ушлаб қолган Фаршод Аҳмадзода огоҳлантирилди. 

38. Зарбаааа! Одилжон Ҳамробековнинг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Эҳ, қандай вазият! 

37. "Пахтакор" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Оливер Шаркич бу гал бурчак тўпи ишлади. 

35. Азизбек Турғунбоев "Сепахон" вакилларини бирин-кетин алдашга киришди, аммо якунда ҳимоячилардан бири тўпни майдондан чиқариб юборди, "аут". 

32. Ўйин темпи у қадар юқори эмас, аммо муҳими, "Пахтакор" жарима майдони яқинида хавфли вазият юзага келгани йўқ. 

29. Шаркичнинг ҳаволатиб ошириб берган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдондан чиқиб кетди. 

28. Саид Муҳаммад Карими ўнг қанотдан олдинга интилган Ҳожиакбар Алижоновга нисбатан қоидани бузди. 

26. Вакилларимиз тўпни назорат қилиш билан банд. Тўп Шаркичнинг паси орқали рақибларга топширилди.

22. "Пахтакор" бурчак зарбаси орқали тўпни ўйинга киритди. Кейинроқ тўп Сайфиевга қадар етиб келди. Фарруҳнинг узатмаси эса тўғри дарвозабонша бориб тушди. 

19. Шаҳриёр акробатин услубда зарба йўллайман деб, Турғунбоевга нисбатан қўполроқ ҳаракатланди.

17. Шерзод Аъзамов рақиб томонидан амалга оширилган навбатдаги ҳужумни бартараф қилди.     

13. Ҳожимат Эркинов юқори прессингда фаол қатнашди ва тўп "шерлар"га ўтишида катта ҳисса қўшди.

10. "Сепахон" бурчак тўпини амалга оширди, аммо "Пахтакор" дарвозаси олдида хавфли ҳолатни содир эта олмади. 

7. "Пахтакор" ишончли ўйин намойиш қилмоқда. Ҳозирча ҳимоядан ҳужумга ўтишдабиорлх қийинчилик бор.

5. Ууух! "Пахтакор" яхши имкониятга эга бўлди, Рашидов босим қилиб, тўпни олиб қўйди. Аммо негадир зарба ўрнига пас беришни афзал кўрди. Вазият йўққа чиқди. 

3. Шаҳриёр Могҳанло Алексей Ларинга нисбатан қўполлик ишлатди. "Шерлар" ҳимоячисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

1. Ўйин бошланди! 

Фото: "Пахтакор" матбуот хизмати

"Қирол Абдуллоҳ" стадиони

"Пахтакор" кийиниш хонаси

- Учрашув Тошкент вақти билан 22:15 да старт олади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика