Latest news

12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  3 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  4 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  8 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  2 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  5 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0 07:20Суперлига. Бугун Қаршида ўйин бор  15 06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0

ОЧЛ қуръаси олдидан: "Пахтакор" нега 3-саватчада? Бунинг сабаби шундаки... News

ОЧЛ қуръаси олдидан: "Пахтакор" нега 3-саватчада? Бунинг сабаби шундаки...

Бугун сайтимизда Осиё чемпионлар лигаси қуръасидан олдин жамоалар тушган саватчалар эълон қилинди.

Маълумки, 27 январь куни бу йилги ОЧЛга қуръа ташланади. Пандемия туфайли барча иштирокчи клубларни бир жойга йиғишнинг имкони йўқ. Шу боис қуръа онлайн тартибда олиб борилади. 

Қуръа мехназмига кўра, ҳар бир клуб ўзига тегишли саватчадан жой олган. Маълумки, бу йилдан бошлаб ОЧЛ гуруҳ босқичида 32та эмас, балки 40та жамоа қатнашади. Шунда Ғарб минтақасида 5та, Шарқ минтақасида ҳам 5та гуруҳ бўлади. Ғарбдаги гуруҳ ўйинлари 14-30 апрель кунлари бўлиб ўтади. 

ОЧЛ-2021 мусобақасида "Пахтакор" Ўзбекистон чемпиони сифатида тўғридан тўғри гуруҳда ўйнайди. "Пахтакор" гарчи ўтган йил чорак финалга қадар етиб борган бўлса-да, учинчи саватчадан жой олган. Табиийки савол туғилади: нима учун?

Келинг, бу саволга жавоб беришдан олдин яна бир бор саватчалар билан танишиб чиқсак. 

1-саватча: "Ал-Дуҳайл" (Қатар), "Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Персеполис" (Эрон), "Шаржа" (БАА), "Ал-Садд" (Қатар).

2-саватча: "Ал-Насср" (Саудия Арабистони), "Тракторсози" (Эрон), "Шабаб Ал-Аҳли Дубай" (БАА), "Ал-Райян" (Қатар), "Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони).

3-саватча: "Пахтакор" (Ўзбекистон), "Ал-Виҳдат" (Иордания), "Гоа" (Ҳиндистон), "Истиқлол" (Тожикистон), "Истиқлол" (Эрон).

4-саватча: "Ал-Шорта" (Ироқ), "Ал-Гарафа" (Қатар)/АГМК (Ўзбекистон) ғолиби, "Ал-Ваҳда" (Саудия Арабистони)/"Эйр Форс" (Ироқ) ғолиби, "Фулад" (Эрон)/"Ал-Айн" (БАА) ғолиби, "Ал-Ваҳда" (БАА)/"Ал-Завра" (Ироқ) ғолиби.

Ўтган мавсум "Пахтакор"дан паст натижа кўрсатган "Шаржа" 1-саватчада, лекин "Пахтакор" 3-саватчада, нега? Мухлисларда шу каби савол юзага келиши табиий. Бунинг жавоби шундаки, ОФК клубларни саватчаларга бўлиб чиқишда энг аввало мамлакатларнинг рейтингда тутган ўрнига қараган. 

Бу эса 1 ва 2-саватчадаги жамоалар рейтингда Ўзбекистондан юқорида турганини билдиради. Ўзбекистон ОФК рейтингида 6-ўринда турибди. Биздан юқорида Қатар, Саудия Арабистони, Эрон, БАА ва Ироқ бор. БАА рейтингда биздан тепада бўлгани учун ҳам "Шаржа" 1-саватчадан жой олган. Хуллас 1 ва 2-саватчадаги жамоаларнинг ҳаммаси рейтингда биздан баланд. Шу боис шундай ҳолат юзага келди. 

Шу ўринда ОФК рейтингига кўра, Ғарб ва Шарқ минтақасининг кучли ўнталигини келтириб ўтамиз. 

Ғарб минтақаси

1. Қатар

2. Саудия Арабистони

3. Эрон

4. БАА

5. Ироқ

6. Ўзбекистон

7. Иордания

8. Ҳиндистон

9. Тожикистон

10. Туркманистон


Шарқ минтақаси

1. Хитой

2. Япония

3. Жанубий Корея

4. Таиланд

5. Австралия

6. Филиппин

7. КХДР

8. Вьетнам

9. Малайзия

10. Сингапур

Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика