Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол". Ўйинни қайси ҳакам бошқариши маълум News

ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол". Ўйинни қайси ҳакам бошқариши маълум

Бугун, 17 сентябрь куни Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида 4-турга старт берилади.

"B" гуруҳида "Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" жамоалари ўзаро кураш олиб боришади. Томонларнинг 3 кун олдин 3-тур доирасидаги баҳсида саудияликлар сўнгги дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонишганди.

Pakhtakor Tashkent

AFC Champions League Grp. B . Round 4

17/09/2020, 23:00

0
:
0
Cancelled

Al Hilal

Эртанги беллашувни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди. Демак, учрашув бош ҳаками баҳрайнлик Наваф Шукрулла. Ҳа, сиз уни жуда яхши танийсиз. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммад Салмон ва Абдулла Солиҳ Алроваими ёрдамлашади. Ҳакамлар назоратчиси эса кўпчилик яхши таниш бўлган малайзиялик Субҳиддин Моҳд Солиҳ.

ОЧЛ

4-тур, "B" гуруҳи

"Пахтакор" - "Ал Ҳилол"

Бош ҳакам:  Наваф Шукрулла Абдулла Ғайят (Баҳрайн)

Қанот ҳакамлар: Муҳаммад Жафар Муҳаммад Салмон (Баҳрайн), Абдулла Солиҳ Алроваими Абдулла Моҳсен (Баҳрайн).  

Захира ҳаками: Кришанта Дилан Перера Ҳеттиканканамге (Шри-Ланка).  

Назоратчи:  Субҳиддин Бин Моҳд Солиҳ (Малайзия).


Қизиқ маълумот: Наваф Шукрулла ушбу жамоаларнинг ОЧЛ-2016 2-тури доирасида Ар-Риёддаги ўйинини бошқарган. Ўшанда саудияликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. 4 йил олдин бўлиб ўтган ўша ўйинда "шерлар"нинг ягона голини киритган Игорь Сергеев ҳозир ҳам таркибда. "Ҳилол" сафида эса ўша йирик ғалабада иккита голга ассистентлик қилган Муҳаммад Ал Шалҳуб ОЧЛнинг марказлашган ўйинлари учун "заявка"га киритилган. Лекин, у яқиндагина футбол билан хайрлашган эди. Тугатган бўлса нега "заявка" қилган деган табиий савол туғилиши мумкин. Балки, жамоа ОЧЛни яна ютган тақдирда клуб афсонаси кубокни кўтаришини хоҳлаб шундай қилгандир. Ҳар ҳолда Ал Шалҳуб "Ҳилол"нинг энг катта афсонаси ҳисобланади.

Бундан ташқари, жаноб Наваф "Пахтакор"нинг халқаро майдондаги яна бир ўйинини бошқарган. ОЧЛ-2012 4-тури доирасида Доҳада "Ал Араби"га қарши беллашувда тошкентликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. 8 йил олдинги ўша тўқнашувда асосий таркибда тушган Егор Кримец ҳозирда жамоа сардори ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" учрашуви бугун, 17 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 21:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да старт олади. Баҳс "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика