Latest news

22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  3 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  1 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  55 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9

ОЧЛ. "Насаф"га раҳмат ёхуд Ғарб минтақасида гуруҳ босқичи якунланди News

ОЧЛ. "Насаф"га раҳмат ёхуд Ғарб минтақасида гуруҳ босқичи якунланди

Осиё чемпионлар лигасининг Ғарб минтақасида гуруҳ босқичи ўйинлари ўз якунига етди.

Бугунги учрашувлардан сўнг Шарқда ҳам кейинги босқичга йўл олган жамоалар номи маълум бўлади. Бизнинг клублар Ғарб минтақасида ўйнагани боис эътибор аввало шунга қаратилди ва барча турларни диққат билан кузатиб бордик. Эндиликда ҳаммаси маълум бўлди, иккала клубимиз ҳам гуруҳдан чиқа олмади. Бу эса бир қатор мулоҳазалар билдиришга сабаб бўла олади.

Иштирокчи жамоалар
Бу йил ҳам Ғарб минтақасида жами 16та жамоа кураш олиб борди. Жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинишди. Қуйида қайси давлатдан кимлар иштирок этганини яна бир эслаб ўтамиз.  

САУДИЯ АРАБИСТОНИ (2)
"Ал Аҳли"
"Ал Ҳилол"

БАА (4)
"Ал Жазира"
"Ал Ваҳда"
"Ал Васл"
"Ал Айн"

ҚАТАР (4)
"Ал Гарафа"
"Ал Дуҳайл"
"Ал Садд"
"Ал Райан"

ЭРОН (4)
"Тракторсози"
"Зоб Аҳан"
"Истиқлол"
"Персеполис"

ЎЗБЕКИСТОН (2)
"Локомотив"
"Насаф"


Кейинги босқичга кимлар чиқди?
Демак, ОЧЛ гуруҳ босқичида Ғарб минтақасидан бешта давлат вакиллари баҳс олиб боришди. Биргина бизни ҳисобга олмаганда қолган тўртта давлат вакил(лар)и мусобақанинг 1/8 финалига йўл олишди.

Саудия Арабистонидан битта жамоа, БАА ва Қатардан иккита клуб, Эрондан эса учта жамоа мусобақада ўз иштирокини давом эттиради.
Афсуски, кетма-кет иккинчи йил Ўзбекистон клуби гуруҳдан чиқа олмади. Ўтган йил "Локомотив" билан "Бунёдкор" гуруҳда қолиб кетганди. Бу йил яна "Локомотив", шунингдек "Насаф" ҳам ўз иштирокини гуруҳ босқичида тугатди.

1/8 финалга йўл олганлар:
САУДИЯ АРАБИСТОНИ (1)
"Ал Аҳли"

БАА (2)
"Ал Жазира"
"Ал Айн"

ҚАТАР (2)
"Ал Дуҳайл"
"Ал Садд"

ЭРОН (3)
"Зоб Аҳан"
"Истиқлол"
"Персеполис"

1/8 финал жуфтликлари
"Ал Жазира" - "Персеполис"
"Ал Садд" - "Ал Аҳли"
"Зоб Аҳан" - "Истиқлол"
"Ал Айн" - "Ал Дуҳайл"

Дастлабки учрашувлар 7-8 май, жавоб баҳслари 14-15 май кунлари бўлиб ўтади.


"Насаф"га раҳмат!

Гарчи гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, "Насаф"га алоҳида раҳмат айтсак арзийди. Негаки йил бошида жамоанинг асосий таркиб ўйинчилари "Пахтакор"га ўтиб кетишди. Рўзиқул Бердиевда селекция ишларини кўнгилдагидек олиб бориш имкони бўлмади. Шунга қарамай "Насаф" гуруҳда ўзини кўрсата олди.

Қуръа натижаларидан кейиноқ "Насаф" рақиблари орасида "Персеполис" билан "Ал Садд"нинг имкониятлари бирмунча юқори баҳоланганди. Қолаверса, таркиб бўйича улар кучли, тан олайлик. Аммо "Насаф" ўз майдонида "Ал Садд"ни, уйда ва сафарда "Ал Васл"ни мағлуб эта олди. Шунинг ўзиёқ катта гап.

Энг муҳими, "Насаф" ўз майдонида ютқазмади. Мухлислари учун ўйнаб берди. Натижада 10 очко тўплади. Лекин бу гуруҳдан чиқиш учун етарли бўлмади. Эътибор беринг, "Насаф" 10 очко тўплаб ҳам гуруҳдан чиқа олмади, бошқа гуруҳларда "Ал Жазира" 8, "Зоб Аҳан" 7, "Ал Айн" 10 очко билан кейинги босқичга йўл олишди. Нимаям дердик, бу - футбол.

Бир сўз билан айтганда, "Насаф" ОЧЛни мардонавор тарк этди. "Насаф"дан фарқли ўлароқ "Локомотив" фақат иккита беллашувда ғалабага эришди. "Темирйўлчилар" уйда ва сафарда БААнинг "Ал Ваҳда" клубини мағлуб этишди. Жамоа "Ал Дуҳайл"га икки бор мағлуб бўлди, қолаверса сафарда "Зоб Аҳан"га ютқазди ва ўз майдонида дуранг ўйнади.

"Локомотив"нинг ҳозирги таркиб билан бемалол гуруҳдан чиқишга қурби етарди. Майли, "Ал Дуҳайл" кучли дейлик, лекин "Зоб Аҳан"нинг "Локо"дан устун томони йўқ. "Локо" керак бўлса бу рақибни иккала ўйинда ҳам мағлуб этадиган салоҳиятга эга эди, аммо нимадир бўлди. Мураббийлар "Локо" қайд этаётган натижа, ўйинида юзага келган пасайиш вақтинча ҳолат дейишдан чарчамаяпти. Лекин бу вақтинча ҳолат қачонгача давом этишини ҳеч ким айтиб бера олмайди.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика