Latest news

17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  0 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  0 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  4 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  6 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0

ОЧЛ. “Локомотив”га қарши ўйнайдиган легионерлар News

ОЧЛ. “Локомотив”га қарши ўйнайдиган легионерлар

Хабарингиз бор, бугун Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларига қуръа ташланди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон Кубоги соҳиби “Локомотив” “С” гуруҳидан жой олди ва “Ал Ҳилол” (С.Арабистони), “Фулад” (Эрон) клубларига қарши баҳс олиб боради. Гуруҳдаги тўртинчи жамоа номи эса плей-офф ўйинларидан сўнг маълум бўлади.

Яхши биласиз, Осиё чемпионлар лигасида легионерлар катта роль ўйнайди. Кўплаб араб жамоаларида кўрганмиз, асосий ишни кўпинча легионерлар бажариб беришади. Шу боис қуйида “Локомотив”га қарши тўп сурадиган клублар таркибида қайси легионерлар ўйнаётгани борасида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

“Ал Ҳилол” легионерлари
Саудия клублари доим юқори савиядаги легионерлар хизматидан фойдаланиб келишган. ОЧЛнинг бу йилги финалчиси “Ал Ҳилол” ҳам бундан мустасно эмас. Жамоа сафида Квак Тае Хви, Дигао, Тьяго Невес сингари моҳир легионерлар бор. Айниқса, Тьяго Невес кучли футбол намойиш этади.   

Квак Тае Хви (Ж.Корея)
Ёши: 33
Амплуаси: ҳимоячи

Дигао (Бразилия)
Ёши: 26
Ампуласи: ҳимоячи

Тьяго Невес (Бразилия)
Ёши: 29
Амплуаси: ярим ҳимоячи

Михай Пинтили (Руминия)
Ёши: 30
Амплуаси: ярим ҳимоячи

“Фулад” легионерлари
Эроннинг “Фулад” жамоаси таркибида эса номдор хорижликлар йўқ ҳисоби. Аммо эронлик маҳаллий ўйинчиларнинг ўзлари яхши ўйин кўрсатишади. “Фулад” таркибида ҳозирча уч нафар чет эллик тўп тепяпти ва осиёлик футболчи учун ўрин бўш турибди.

Матиас Чаго (Камерун)
Ёши: 31
Амплуаси: ярим ҳимоячи

Алойс Нонг (Камерун)
Ёши: 31
Амплуаси: ҳужумчи

Леонард Месарич (Хорватия)
Ёши: 31
Амплуаси: ҳимоячи
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика