Latest news

15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  1 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  0 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  1 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  1 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  10 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  9 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  30 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  20 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14

ОЧЛ. “Лехвия” – “Гуангжоу” (1:4) ўйинидан кейинги фикрлар News

ОЧЛ. “Лехвия” – “Гуангжоу” (1:4) ўйинидан кейинги фикрлар

Хитойнинг “Гуангжоу Эвергранд” жамоаси ОЧЛ чорак финалида Қатарнинг “Лехвия” клубига ҳеч қандай имконият қолдмади. Ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган хитойликлар сафарда 4:1 ҳисобида зафар қучишди.
Марчелло Липпи (“Гуангжоу Эвергранд” бош мураббийи): - Бу ўйинга кучли ёндошдик, шу боис ҳам ғалаба қозондик деган фикрдаман. Жамоамиз ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Шулардан бири – ОЧЛ соҳиби бўлиш. Албатта, ярим финалга чиққанимиздан хурсандмиз, лекин ҳали вазифани охиригача бажарганимиз йўқ. Дастлабки икки гол урганимиздан сўнг ўйин биз учун анча осон кечди. Дастлабки голни омад туфайли киритдик, иккинчи голни ажойиб тарзда амалга оширилган жарима тўпидан урдик. Менга шунингдек, кейинги иккита гол ҳам ёқди.

Эрик Геретс (“Лехвия” бош мураббийи): - ОЧЛни ютишга бўлган ҳаракатларимиз бесамар кетди. Энди биз учун бу йилги мусобақа тугади. Ўйиннинг дастлабки 15 дақиқасини яхши ўтказиш билан узоққа бориб бўлмайди. Ғалаба қозониш учун ўйиннинг бошидан охиригача яхши ҳаракат қилиш лозим. Рақиб гол ургач, биз учун ҳаммаси тугади. Чунки тўртта тўп киритишимизга тўғри келарди. Биз рақибга ҳар томонлама мағлуб бўлдик. Тан олиш керак, “Гуангжоу”дек жамоага тўртта гол уриш осон эмас.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика