Latest news

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  13 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  27 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  90 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1018 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

ОЧЛ. Коронавирус гирдобига тушиб қолган "Ал Ҳилол" яқинда фаолиятини тугатган клуб афсонасини футболга қайтармоқда News

ОЧЛ. Коронавирус гирдобига тушиб қолган "Ал Ҳилол" яқинда фаолиятини тугатган клуб афсонасини футболга қайтармоқда

Шу кунларда Қатар яшил майдонларида ОЧЛ-2020 Ғарб минтақаси ўйинлари марказлашган ҳолда ўтказилмоқда.

"B" гуруҳидан ўрин олган саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби Доҳага келганидан бери коронавирус гирдобига тушиб қолган.

ТЕЗКОР! “Ал-Ҳилол”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди, жамоа ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин

Риёдликлар делегациясидагилардан деярли ҳар куни янги касалланганлар чиқмоқда. Регламентга кўра, барча жамоалар ҳар 3-5 кунда Covid-19га тест топшириши керак, бироқ ҳозирги ҳолат сабаб "Ҳилол" вакиллари ҳар куни тест топширишмоқда. Ҳозирга келиб ОЧЛнинг амалдаги чемпионлари сафида роппа-роса 15 нафар ўйинчи коронавирус сабаб карантинга олинган. Бундан ташқари, 10га яқин мураббий ва ходимларда ҳам вирус аниқланган.

Breaking news. "Ал Ҳилол" етакчилари Жовинко ва Ал Давсарида ҳам коронавирус аниқланди

Кеча, 19 сентябрь куни "Ал Ҳилол"нинг ёшлар жамоаси таркибидан 2 нафар дарвозабон ва бир нафар ўйинчи асосий жамоага келиб қўшилган. Мусобақа протоколига кўра ўйинларни қолдириш мумкин эмас, яъни "Ал Ҳилол" қандай таркиб бўлса ҳам ўйнайди ёки БААнинг "Ал Ваҳда" клуби сингари мусобақадан четлаштирилади.

Юзага келган жуда ҳам мураккаб вазият сабаб риёдликлар яқиндагина профессионал фаолиятини якунлаган клуб афсонаси Муҳаммад Ал Шлҳубни футболга қайтармоқда. Клуб 40 ёшли Ал Шлҳубдан катта футболга қайтишни ва Чемпионлар лигасининг қолган ўйинларида жамоага ёрдам беришни сўраб уни Доҳага чақирган. Катта эҳтимол билан футболчи бугун Доҳага етиб келади (балки етиб келган бўлиши ҳам мумкин). Аввало, у Cocid-19га тест топширади, жавоби чиққунча меҳмонхонадан чиқишга ҳаққи йўқ. Тест жавоби 6 соатгача чиқади, кейин у жамоа ихтиёрида бўлади. Агар Ал Шалҳуб бугун "Шаҳр Ходро" билан ўйинга улгурмаган тақдирда кейинги баҳсдан майдонга қайтади.


Муҳаммад Ал Шлҳуб "Ал Ҳилол"нинг энг катта афсонаси десак муболаға бўлмайди. У кичик болакайлигида клубга келган ва бутун профессионал фаолиятини ҳам айнан шу ерда ўтказган. Мухлислар ҳам ўзларининг энг севиклиларини вақтинча футболга қайтишидан мамнун бўлишлари аниқ. Унинг фаолиятини катта мақола қилиб ёзиш мумкин. Фақат, ҳозир эмас. Бироз кейинроқ.

Клуб матбуот хизмати Ал Шлҳуб фаолиятини якунлаганига бағишлаб бир қатор ажойиб постерларни тайёрлаганди. Мана ўша постерлардан бири.


Айни пайтга келиб "Ал Ҳилол"нинг жами 15 нафар футболчисида коронавирус аниқланди. Булар:

Дарвозабонлар: Муҳаммад Вакид, Абдуллоҳ Ал Жадани, Наваф Ал Ғамди.

Ҳимоячилар: Муҳаммад Ал Бурайк, Ёсир Ал Шаҳрони, Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, Мутеб Ал Муфарриж, Али Ал Булайҳи.

Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид, Салим Ал Давсари.

Ҳужумчилар: Себастьян Жовинко, Салоҳ Шеҳри, Бафетимби Гомис.


Эслатиб ўтамиз, "Шаҳр Ходро" - "Ал Ҳилол" баҳси бугун маҳаллий вақт билан 18:00 (Тошкент вақти билан 20:00)да старт олади. Беллашув "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика