Latest news

21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  13 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  1 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  8 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  23 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  41 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  16 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3

ОЧЛ. Кимнинг гуруҳи кучли: "Локомотив"ми ёки "Пахтакор"? News

ОЧЛ. Кимнинг гуруҳи кучли: "Локомотив"ми ёки "Пахтакор"?

Осиё Чемпионлар Лигасидаги вакилларимиз "Локомотив" ва "Пахтакор" жамоаларининг гуруҳларидаги рақибларига назар соламиз.

Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" бу гал "B" гуруҳида БААнинг "Ал Ваҳда", Қатарнинг "Ар Райян" ҳамда Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоалари билан тушган.

"Локомотив"нинг гуруҳдаги рақибларининг ҳозирги ҳолатига эътибор қаратадиган бўлсак, биринчи турдаги рақиби бўлмиш "Ал Ваҳда" айни пайтда амирликлар чемпионатида 17-турдан сўнг 27 очко жамғарган ҳолда 5-ўринни эгаллаб турибди. "Ар Райян" эса Қатар чемпионатида 18-турдан кейин 30 очко тўплаган ҳолда 4-поғонада бормоқда. Саудия Арабистони чемпионати вакили "Ал Иттиҳод" 21 ўйинда 15 очко тўплаб қуйи лигага тушиб кетадиган 17-ўринда мустаҳкам ўрнашиб олган.



"Пахтакор"га эса "D" "квартети"да Эроннинг "Персеполис", Қатарнинг "Ал Садд" ҳамда Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоалари рақиблик қилишади. "Ал Садд" Қатар чемпионатида 18-турдан кейин 47очко билан якка пешқадамлик қилмоқда. "Ал Аҳли" эса Саудия Арабистони чемпионатида 22-тур олдидан 36 очко билан 5-ўринда бормоқда. "Персеполис" эса айни пайтда 20 ўйиндан кейин 41 очко тўплаган ҳолда Эрон чемпионатининг пешқадами бўлиб турибди.



"Локомотив" ва "Пахтакор" жамоаларимиз учун эса ички чемпионат ОЧЛ 1-тур ўйинларидан кейин бошланади. Мазкур жамоаларимиз Суперлиганинг дастлабки туридаёқ ўзаро тўқнаш келишади. Бунга қадар эса "Локомотив" ўз уйида "Ал Ваҳда" билан, "Пахтакор" Эронда пешқадам "Персеполис" билан баҳс бойлайди.

Қайд этиш керак, бугун Саудия Арабистони чемпионатида ўзига хос дерби, яъни "Локо" ва "Пахтакор"нинг гуруҳдаги рақиблари "Ал Аҳли" - "Ал Иттиҳод" учрашуви бўлиб ўтади.

Al Ahli

Omar Al Somah - 78'

Saudi Professional League . Round 22

01/03/2019, 22:30

1
:
1
Finished

Al Ittihad

Romarinho - 71'

45'
90'
61'  Mohanad Asiri (Omar Al Somah)
69'  Salman Al-Muwashar (Nicolae Stanciu)
73'  Claudio Baeza
77'  Abdulfattah Asiri (Hussain Al Mogahwi)
78'  Omar Al Somah
78'  Hussain Al Mogahwi
3'  Fahad Al-Muwallad
21'  Karim El Ahmadi
71'  Romarinho
84'  Romarinho (Abdulrahman Al Ghamdi)

Бизда ҳали чемпионат бошлангани йўқ. Қатар, Эрон, Саудия Арабистони ва БАА чемпионатларида эса мавсум ўзининг қизғин палласига кирган. Бу эса рақибларимизга кичик устунликни тақдим этади. Гарчи бизда мавсум ҳали старт олмаган бўлсада, "Локомотив" Ўзбекистон Суперкубогида майдонга тушишга улгурди ва АГМК устидан қозонилган ғалаба билан янги мавсумни яхши кайфият ҳамда соврин билан бошлади. "Пахтакор" эса ОЧЛ саралаш ва плей-офф доирасидаги ўйинлари орқали ишга киришиб олди. "Шерлар" дастлаб Ироқнинг "Эйр Форс" ҳамда БААнинг "Ал Наср" жамоалари устидан ғалаба қозонди. Бу эса "Пахтакор" ҳам яхши кайфиятда мавсумга киришиб олганини англатади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, жамоаларимизнинг гуруҳларига назар соладиган бўлсак, "Локо"га қараганда "Пахтакор"га анча қийин ва мушкул бўлади. Рақиблар номи, кучи ва айни пайтдаги ҳолати эътибори билан ҳам "Пахтакор"нинг гуруҳи анча кучли.

"Локо"нинг рақиблари ҳолати ва кучи ҳам "темирйўлчилар"ни чўчитмаслиги керак. Қисқа қилиб айтганда, Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" мазкур гуруҳдаги вазифани ортиқча қийинчиликсиз уддалаши лозим.

"Пахтакор"нинг гуруҳи кучли, тўғри, лекин жамоанинг ҳозирги ҳолати ва таркиби анча барқарор ҳолатга келгани "шерлар"нинг янги мавсумдаги имкониятлари анча кенг бўлишига "сигнал" бермоқда. Яъни, "Пахтакор" ҳам мушкул гуруҳдаги жиддий вазифаларни бажариш салоҳиятига эга.

Асосийси, жамоаларимиз ОЧЛдаги энг муҳим жиҳат, яъни ўз уйидаги баҳсларда қимматли очколарни бой бермасдан, имкон қадар 100% натижаларни қайд этиши лозим.


Шаҳбоз Беғамов 

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика