Latest news

13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  0 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  0 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  0 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  3 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  2 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  2 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  10 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1

ОЧЛ. Ким Донг Жин ва Питер Грин жамоаларимиз учун қанчалик омадли? News

ОЧЛ. Ким Донг Жин ва Питер Грин жамоаларимиз учун қанчалик омадли?

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади. "Бунёкдор" ва "Пахтакор" клублари иштирокидаги ўйинни Ким Донг Жин ва Питер Грин бошқариб боришади.
Ушбу ҳакамлар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

БУНЁДКОР – ПЕРСЕПОЛИС
Бош ҳакам:
Ким Донг Жин (Жанубий Корея)
1973 йилда туғилган ушбу ҳакам жамоаларимиз иштирокидаги 9та ўйинда ишлаган. 6тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган, бир учрашувда дуранг қайд этилган. Ким Донг Жин бошқарган иккита учрашувда жамоаларимиз имкониятни бой беришган.

Ким Донг Жин бошқарган ўйинларни эслаб ўтамиз: ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Сингапурга қарши Тошкентдаги ўйинда терма жамоамиз 1:0 ҳисобида зафар қучганди. 2012 йилги Олимпиада саралашида Тошкентда Ироқ олимпиячилари 2:0 ҳисобида таслим қилинган.

ОЧЛ-2009 гуруҳ босқичида "Пахтакор" Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол" меҳмони бўлган ва 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. Чорак финалда "Ал Иттиҳод"га имконият бой берилган - 0:4.

ОЧЛ-2008 гуруҳ босқичида "Бунёдкор" Сурияда "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлиб 2:0 ҳисобида зафар қучган. 2009 йилги ОЧЛда "Бунёдкор" 1/8 финалда "Персеполис"ни Эронда 1:0 ҳисобида таслим қилган. Кейинги йил гуруҳ босқичида "қалдирғочлар" Тошкентда БААнинг "Ал Ваҳда" клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этишган. Ниҳоят ўтган йил "Бунёдкор" Саудия Арабистонида "Ал Фатҳ" билан дуранг ўйнаган - 0:0.

Айнан шу ҳакам 2011 йилги ОФК кубоги финалида ишлаган. Қаршида ўтган баҳсда "Насаф" "Қувайт СК"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этгани барчанинг ёдида.


АЛ ШАБАБ - ПАХТАКОР
Бош ҳакам:
Питер Грин (Австралия)
Бу ҳакам 1978 йилда туғилган ва халқаро фаолиятини 2006 йилда бошлаган. Грин жамоаларимиз иштирокидаги 6та учрашувда бош ҳакам бўлган. Бу ўйинларнинг 4тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган, икки учрашувда ютқазишган.

Питер Грин бошқарган ўйинлар: 2008 йил ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Баҳрайн ўсмирлари 2:1 ҳисобида мағлуб этилган. ЖЧ-2014 саралаши доирасида Тошкентда Қатар терма жамоаси 5:1 ҳисобида тор-мор этилган.

ОЧЛ-2009 гуруҳ босқичида "Пахтакор" ўз майдонида Эроннинг "Саба Батери" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этган. 2011 йилги мавсум гуруҳ босқичида "шерлар" Саудия Арабистонига "Ал Наср"га йирик ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишган - 0:4.

2009 йил Осиё чемпионлар лигаси илк турида "Бунёдкор" Тошкентда "Ал Иттифоқ"ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида зафар қучганди.

2012 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида Қаршининг "Насаф" клуби БААда "Ал Жазира"га қарши ўйнаб йирик ҳисобда мағлуб бўлган - 1:4.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика