Latest news

21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  38 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0 21:33Назорат ўйини. "Ғазалкент" Чехиянинг "Ходонин" клубига имкониятни бой берди  0 21:32"Андижон" Қозоғистон жамоасига ютқазди  1 21:15Эрон. "Персеполис" сафарда мағлуб бўлди, Игорь Сергеевдан супер гол!  0 21:05"Хоразм" Виктор Мозес тўп тепадиган клуб устидан ғалаба қозонди  0 20:47"Нефтчи" Қирғизистон клубини тор-мор қилди  2 20:41"Локомотив" Анталиядаги еттинчи назорат ўйинида Грузия жамоасига ютқазди  0 20:19Ироқ юлдузлар лигаси. “Эрбил” ўз уйида мағлубиятга учради  2 19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  15 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  3 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  3

ОЧЛ. Ҳозирча Махарадзе ва Тўраев энг яхшиси! News

ОЧЛ. Ҳозирча Махарадзе ва Тўраев энг яхшиси!

Кеча росмана ОЧЛ бошланди. Тошкентнинг иккита град клуби ўзидан бир калла устун бўлган жамоалардан очко олди.

"Пахтакор" ўз майдонида Форс кўрфазининг бугунги кундаги энг яхши клуби бўлиб турган "Нафт"ни, "Бунёдкор" эса сафарда Саудия Арабистонининг энг яхши клуби бўлиб турган "Ал Наср"дан очко олди.

Тўғрисини айтганда, минг жамоаларимизга мухлислик қилмайлик, на "Пахтакор"дан, на "Бунёдкор"дан бундай натижа кутмагандик.

"Нафт" 2014 йил сўнгги турда "Сепахон"га имкониятни бериб чемпионликдан маҳрум бўлган эди. "Ал Наср" эса бор-йўғи битта мағлубиятга учраган ҳолда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

"Бунёдкор" гол урганидан кейин пойтахтликлар бор эътиборни ҳужумга қаратдилар. Бу вазиятда жамоани камида 4та вазиятда муқаррар голдан қутқарган футболчи Акбар Тўраев бўлди. Шу боисдан, "CA", "Ал Наср" - "Бунёдкор" учрашувининг энг яхши футболчиси деб Акбар Тўраевни танлади.




"Пахтакор" - "Нафт" ўйинида ўртани ушлаб турган футболчи Кахи Махарадзе бўлди. Шерзод Каримовнинг тўп узатишини ўзиёқ шедевр бўлди. Аммо бизда бундай шедеврларни камдан-кам ҳолларда голга айлантира олишади. Кахи эса муҳим паллада, муҳим голни ура олди. Ундан ташқари, қолган дақиқаларда ҳам жамоасини ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда ушлаб турди. "CA"нинг талқинига кўра, айнан грузиялик футболчи ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди. 




П.С: ОФК талқинига кўра ҳам, айнан мана шу икки ўйинчи учрашувнинг энг яхшиси бўлишди.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика