Latest news

21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  0 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  0 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  1 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  5 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  9 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  20 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди  2 17:06"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона" собиқ футболчиси учун курашади  0 16:39Бензема "Реал"га қайтадими?  3 16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   5 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 15:43Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин  19

ОЧЛ. “Ғарб” минтақаси. “D” гуруҳи мураббийлари News

ОЧЛ. “Ғарб” минтақаси. “D” гуруҳи мураббийлари

25 февралдан ОЧЛ гуруҳ баҳсларига старт берилди. “D” гуруҳида “Ал Садд” (Қатар), “Ал Ҳилол” (С.Арабистони), “Ал Аҳли” (БАА) ҳамда “Сепахон” (Эрон) клублари кураш олиб бормоқда.
Қуйида мазкур жамоаларни бошқараётган мураббийлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Космин Олариу (Руминия)
“Ал Аҳли” бош мураббийи
Туғилган санаси:
10 июнь, 1969 йил
Малумот учун: Ўз вақтида Руминиянинг “Насьонал” ва “Стяуа” клубларини бошқарган Космин Олариу 2007 йил “Ал Ҳилол” билан Саудия чемпионлиги ва Кубогини қўлга киритган. У “Ал Аҳли”га келгунга қадар “Ал Айн” билан икки бор БАА чемпиони бўлган.




Сами Ал Жабер (С.Арабистони)
“Ал Ҳилол” бош мураббийи
Туғилган санаси:
12 ноябрь, 1972 йил.
Маълумот учун: Саудия футболининг афсонаси ҳисобланган Сами Ал Жабер бугунги кунда ўзи 20 йил тўп сурган “Ал Ҳилол”ни бошқармоқда. У футболчилик фаолиятини тамомлагач, Европага бориб мураббийлик курсларида таҳсил олди. Қолаверса, Франциянинг “Осер” жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлади ва ўтган йилнинг май ойидан “Ал Ҳилол”ни қабул қилиб олди.




Ҳуссайн Амотта (Марокаш)
“Ал Садд” бош мураббийи
Туғилган санаси:
24 октябрь, 1969 йил.
Маълумот учун: Ҳуссайн Амотта футболчилик пайтида “Ал Садд”да тўп сурган. Тақдир тақозосини қарангки, бугунги кунда у шу жамоани бошқармоқда. Амотта 2012 йил “Ал Садд”ни қабул қилиб олгач, ўша мавсумнинг ўзидаёқ мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Бунгача олти йилдирки “Ал Садд” чемпион бўла олмаётганди.




Златко Кранчар (Хорватия)
“Сепахан” бош мураббийи
Туғилган санаси:
15 ноябрь, 1956 йил.
Маълумот учун: 2006 йилги жаҳон чемпионатида Хорватия термасига устозлик қилган Златко Кранчар Осиёдаги фаолияти мобайнида дастлаб “Пирузи”да ишлади. У “Сепахан” бош мураббийи этиб тайинланишидан олдин бироз вақт Черногория термасига устозлик қилган. Кранчар “Сепахан” билан биринчи мавсумидаёқ мамлакат чемпиони бўлди.



Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика