ОЧЛ чорак финалига қуръа ташланди
23 may 2018 17:10
News
ОЧЛ чорак финалига қуръа ташланди
Қуръа натижаларига кўра, ҳамюртимиз Сервер Жепаров тўп тепаётган Эроннинг "Истиқлол" клуби чорак финалда Қатарнинг "Ал Садд" клуби билан беллашади.
Эроннинг амалдаги чемпиони "Персеполис" эса "Ал Дуҳайл"га рақиблик қилади. Шарқ минтақасида иккита Жанубий Корея клуби бир-бирига қарши баҳс олиб боради: "Чонбук Хюндай Моторс" - "Сувон Самсунг". Шунингдек, Япониянинг "Кашима Антлерс" клуби Хитойнинг "Тианжин Куанжиан" клубига рўбарў келади.
ОЧЛ. 1/4 финал жуфтликлари
"Истиқлол" (Эрон) - "Ал Садд" (Қатар)
Дастлабки учрашув: 1 август
Жавоб учрашуви: 27 август
"Ал Дуҳайл" (Қатар) - "Персеполис" (Эрон)
Дастлабки учрашув: 2 август
Жавоб учрашуви: 28 август
"Кашима Антлерс" (Япония) - "Тианжин Куанжиан" (Хитой)
Дастлабки учрашув: 3 август
Жавоб учрашуви: 28 август
"Чонбук Хюндай Моторс" (Ж.Корея) - "Сувон Самсунг" (Ж.Корея)
Дастлабки учрашув: 4 август
Жавоб учрашуви: 29 август

Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments