Latest news

ОЧЛ. "Бунёдкор" эртага оқ либосда ўйнайди News

ОЧЛ. "Бунёдкор" эртага оқ либосда ўйнайди

Эртага, 28 январь куни ОЧЛ саралаши учинчи босқичи доирасида "Бунёдкор" жамоаси БААда "Ал Айн" меҳмони бўлади.

Бугун "Ал Айн" – "Бунёдкор" учрашуви олдидан ҳар иккала жамоа расмийлари иштирокида ўйинолди митинги ўтказилди. Унда бир қатор ташкилий масалалар кўрилди. Хусусан, эртанги баҳсда жамоалар қайси рангдаги либосларда майдонга тушиши ҳам маълум бўлди. Унга кўра, "Бунёдкор" футболчилари эртага тўлиқ оқ рангдаги футболкаларда ҳаракат қилса, мезбонлар тўлиқ сиёҳранг либосларда майдонга тушади.


Эслатиб ўтамиз, "Ҳазза бин Зайед" стадионида ўтадиган эртанги баҳс Тошкент вақти билан 19:40да старт олади.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика