Latest news

22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  0 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  0 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  3 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  8 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0

ОЧЛ. Бугун чорак финал старт олади News

ОЧЛ. Бугун чорак финал старт олади

Бугун қитъамизда Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган дастлабки баҳсларга старт берилади.
БААнинг “Ал Айн” клуби ўз майдонида Саудиянинг “Ал Иттиҳод” клубини қабул қилса, Қатарнинг “Ал Садд” жамоаси сафарда Саудиянинг бошқа бир клуби “Ал Ҳилол” меҳмони бўлади.

21:00. “АЛ АЙН” (БАА) – “АЛ ИТТИҲОД” (С.Арабистони)

“Ал Айн” бош мураббийи Златко Даличнинг айтишича, бугунги ўйин улар учун жуда муҳим аҳамиятга эга: “Биз бу йил ҳисобидан ОЧЛ гуруҳ баҳсларида “Ал Иттиҳод”га қарши иккита ўйин ўтказиб, ҳеч бирида ғалаба қозона олмадик. Бундан кўриниб турибдики, улар жуда кучли жамоа. Аммо бу сафар уларни мағлуб этишга ҳаракат қилиб кўрамиз”.

“Ал Иттиҳод” устози Халид Ал Корони эса бугунги ўйин олдидан қуйидаги фикрларни билдирди: “Биз “Ал Айн” тўсиғидан ўтишимизга ишонамиз. Ҳозир шогирдларим кучга тўлиб туришибди, бу эса бизга ёрдам бериши аниқ. Ушбу баҳсга тайёргарлик жараёнини Голландияда олиб бордик ва ҳаммаси яхши кечди”.

22:55. “АЛ ҲИЛОЛ” (С.Арабистони) - “АЛ САДД” (Қатар)

Саудиянинг “Ал Ҳилол” клубида мураббий ўзгарди. Шу пайтгача жамоани бошқариб келган Сами Ал Жабер ўрнини Лорен Регекамп эгаллади. Ушбу мураббий баҳсдан олдин ушбу гапларни айтиб ўтди: “Мен йигитларга гуруҳ босқичида “Ал Садд”ни йирик ҳисобда енганимиз ҳеч нарсани англатмайди деб айтиб ўтдим. Чунки бу плей-офф босқичи ва бунда ҳар нарса бўлиши мумкин”.

Қатарнинг “Ал Садд” клубини эса Люссейн Аммута бошқармоқда. Унинг айтишича, “Қирол Фаҳд” стадионида ғалаба қозониш осон иш эмас. Мураббий бу ҳақда шундай деди: “Ал Ҳилол” жуда кучли жамоа. Улар Осиё футболида ўз ўрнига эга. Лекин охирги йилларда биз ҳам ўсишга эришдик. Агар ярим финалга чиқа олсак, ўзимизни ниҳоятда бахтиёр ҳис қилган бўламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика