Latest news

14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  0 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  1 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  6 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  12 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  1 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  28 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  11 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  13 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  6

ОЧЛ. Андрей Фёдоров: "Эртага Ўзбекистон учун ҳам ғалаба қозонишимиз зарур" News

ОЧЛ. Андрей Фёдоров: "Эртага Ўзбекистон учун ҳам ғалаба қозонишимиз зарур"

ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Ар Райан" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Андрей Фёдоров ва ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев иштирок этди.

ОЧЛ-2019. Нима учун "Локомотив" сўнгги турда ғалаба қозониши шарт?

"Гуруҳдан кимлар чиқди ва кимлар қолиб кетганини тушуниб турибмиз. Аммо, биз профессионалмиз, шу боис гуруҳни яхши натижа билан тугатишни истаймиз. Бундан ташқари, ОЧЛ квоталари учун ҳам ғалаба қозонишимиз керак. Эртага нафақат ўзимиз балки Ўзбекистон учун ҳам ғалаба қозонишимиз зарур", - деди Андрей Фёдоров.


"Эртага ўзбек футболи учун ўйин бўлади. Бу очколарни қўлга киритишимиз шарт. Мухлислар келиб бизни қўллаб туришади деб умид қиламан", - деди Ислом Тўхтахўжаев.

- Айнан "Ар Райан" билан сафардаги ўйиндаги мағлубият "Локомотив"нинг гуруҳда қолиб кетишига сабабчи деган фикрга қўшиласизми?

Андрей Фёдоров: - Йўқ. Сабаби бу ўйин 2-турда эди. Ундан кейин 4та учрашув бор эди. Хатто ўтган турда "Ал Ваҳда" билан ўйинда ҳам имконият бор эди.

- Ўтган тур "Ал Ваҳда" билан ўйинни яхши бошладинглар, гол урдингиз, бироқ шундан кейин голлар ўтказилди...

Андрей Фёдоров: - Умуман олганда гуруҳдаги барча ўйинларни яхши бошладик. Бироқ, негадир кейин сиз айтгандек ишларимиз яхши кетмади. Футболчилардан сабабини сўрасак айта олишмайди, бу ҳаёт, унда хатолар бўлиб туради.

- Эртанги ўйинда футболчилардаги мотивация фақат ОЧЛ квоталари учунми?

Ислом Тўхтахўжаев: - Албатта бунинг учун ҳам. Биз қўлга киритадиган очколар Ўзбекистон учун ёрдам берса бундан хурсанд бўламиз. Ҳар бир футболчи Осиё чемпионлар лигасида ўйнашни истайди. Шу боис мотивация борасида муаммо бўлмайди.


Андрей Фёдоров: - Бу ОЧЛ, унда доим ҳам ўйнайвермайсиз. Шу боис бу мусобақада мотивация топа олмасак уёғини гапирмасак ҳам бўлади.

- Даврон Ҳошимов дисквалификация туфайли ўйнамайди. Бошқа йўқотишлар йўқми?

Андрей Фёдоров: - Йўқ, қолган барча футболчилар соппа-соғ ва эртанги баҳсга тайёр.


ОЧЛ. Жилсон Да Соуза: "Гуруҳдаги энг яхши жамоа "Локомотив" эди..."

Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика