Latest news

23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  1 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  2 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  16 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  90 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2

ОЧЛ. "Ал Садд" - "Пахтакор" ўйинига оид маълумотлар News

ОЧЛ. "Ал Садд" - "Пахтакор" ўйинига оид маълумотлар

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасида "Ал Садд" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтади.

"D" гуруҳида биринчи ўринда кетаётган "Пахтакор" Доҳадаги "Жассим бин Ҳамад" стадионида "Ал Садд" меҳмони бўлади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Қуйида мазкур учрашувга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

- Тошкентда ўтказилган мазкур жамоаларнинг биринчи тўқнашуви 2:2 ҳисобида якун топди. Бу эса "Ал Садд" учун охирги 6та ўйиндаги учинчи дуранг бўлди. 

- 2018 йилги ОЧЛ ярим финалчиси "Ал Садд" охирги бешта ўйинидан биттасида ғалабага эришди ва икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этди.

- "Ал Садд" ҳужумчиси Багдад Бунеджа ўтган йилги ОЧЛ энг яхши тўпурари ҳисобланади. 

- "Ал Садд" охирги марта ўз майдонида 2011 йил "Пахтакор"га қарши баҳс олиб борган. Ўшанда жамоа 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Ли Жунг Су ва Али Афиф томонидан киритилган голлар жамоага фойда келтирганди. "Пахтакор" сафида эса Темурхўжа Абдухолиқов гол муаллифи бўлган.

- Бугунги учрашувни Педро Коррейра ва Акрам Афиф дисквалификацяи сабаб ўтказиб юборади. 

- Қатарда миллий чемпионат ўз якунига етди ва "Ал Садд" чемпионликни қўлга киритди. Жамоа охирги ўйинида "Умм Салал"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

- "Ал Садд" ички чемпионатда 22та ўйин ўтказиб 100та гол урди.


- "Пахтакор" Қатар клубларига қарши охирги 8та ўйинидан фақат иккитасида ғалабага эришган. Жамоа охирги марта 2012 йил "Ал Араби"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. 

- "Пахтакор" шу пайтгача ОЧЛ сафар ўйинларида 46 бор майдонга тушиб, шундан 13тасида ғалабага эришган. 9 марта дуранг ўйнаган бўлса, 24та беллашувда имкониятни бой берган.

- Аввалги ўйинни сариқ карточкалар туфайли ўтказиб юборган Егор Кримец бугун майдонга туша олади. 

- "Пахтакор" Ўзбекистон Суперлигасида ўтган турни ўз майдонида "Динамо"га қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйинда Жавоҳир Сидиқов билан Жалолиддин Машарипов "шерлар" сафида гол муаллифи бўлишди.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика