ОЧЛ. “Ал Айн” ўз майдонида дуранг ўйнади
22 feb 2017 03:20
News
ОЧЛ. “Ал Айн” ўз майдонида дуранг ўйнади
Осиё чемпионлари лигасининг “С” гуруҳида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси рақиблари - “Ал Айн” ва “Зоб Аҳан” ўртасидаги баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашди-1:1.
Учрашувнинг биринчи бўлимида амирлик вакиллари тўлиқ устунлик қилган бўлишсада, дарвозалар дахлсизлиги сақлаб қолинди. Иккинчи бўлимда эса кутилмаганда эронликлар ҳисобни очишди. “Зоб Аҳан”нинг гондураслик ҳужумчиси Жерри Бенгстон “Ал Айн” дарвозасини ишғол этди. Учрашувнинг 76-дақиқасига келиб мувозанат тикланди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Исмоил Аҳмад боши билан дарвозага аниқ йўллади – 1:1.
Шу тариқа “С” гуруҳида биринчи турдан кейин “Ал Ахли” футболчилари уч очко билан пешқадамликни қўлга олган бўлса, “Ал Айн” ва “Зоб Аҳан” ҳисобида биттадан очко мавжуд. “Бунёдкор” эса ҳозирча жадвалда сўнгги поғонадан жой олди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Comments