Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  15 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

ОЧЛ. 4-турга оид статистикалар News

ОЧЛ. 4-турга оид статистикалар

Кеча, 18 сентябрь куни Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида 4-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Ортда қолган 4-турга оид айрим статистикаларни келтириб ўтамиз, уларни ОФК тақдим этди. Биз эса бироз бойитдик.

- Ироқнинг "Ал Шорта" клуби ОЧЛда 13 ўйиндан кейин ниҳоят дастлабки ғалабасини қўлга киритди (1 ғалаба, 3 дуранг, 10 мағлубият). Ироқликлар С.Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.


- "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" баҳсида дарвозаларга жами иккита аниқ зарба йўлланди (ҳар иккиси "Ал Ҳилол"га тегишли). Бу Чемпионлар лигасида 2017 йилнинг 24 апрелидан бери энг кам аниқ зарба берилган беллашув бўлди. Қизиғи, ўшанда ҳам "Ал Ҳилол" иштирокидаги ўйин ("Персеполис" билан)да 90 дақиқада бор йўғи иккита аниқ зарба йўлланган (ҳисоб - 0:0).


- "Пахтакор" билан ўйиндаги 0:0 ҳисоби "Ал Ҳилол" учун ОЧЛдаги 15-голсиз дуранг бўлди. Бу мусобақа тарихида бошқа исталган жамоадан 5 тага кўп дегани.


- Қатарнинг "Ал Садд" жамоаси мусобақа тарихида еттинчи марта бир ўйинда 4 ва ундан кўп гол урди. Хави шогирдларининг "Ал Айн" устидан қозонган 4:0 ҳисобидаги ғалабалари 2018 йилнинг март ойида Ўзбекистоннинг "Насаф" клуби устидан қозонилган ғалаба (4:0)дан кейинги энг йириги бўлди.


- БААнинг "Ал Айн" жамоаси мусобақа тарихидаги энг йирик мағлубиятини такрорлади ("Ал Садд"га 0:4 ҳисобида ютқазди). Жамоа 2011 йилнинг апрель ойида Япониянинг "Нагоя Грампус" клубига ҳам айнан шу ҳисобда имкониятни бой берган.


- "Ал Садд" ҳужумчиси Бағдод Бунеджа Чемпионлар лигасида охирги 17 ўйинда илк бор дубль қайд этди. Бундан олдин у 2018 йилнинг августида Эроннинг "Истиқлол" жамоасига қарши баҳсда иккита гол урганди. Қизиғи, ўшанда унинг биринчи голига бугунги кунда жамоа бош мураббийи ҳисобланган Хави голли пас берганди.


- "Ал Насср" ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ Чемпионлар лигасида кетма-кет саккизинчи ўйинда гол урди (9та гол). 2013 йил ("Opta" мусобақанинг статистикаси билан тўлиқ шуғулланишни бошлаганидан бери)дан бери фақатгина Халк турнирда кўпроқ кетма-кет ўйинларда гол урган ("Шанхай СИПГ" таркибида 2017 йил кетма-кет 9 учрашувда гол урган).

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика