Latest news

18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  5 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  3 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  13 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  29

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Бейжинг Гоан" Тошкентга ёшлар билан келган бўлса ҳам мақсадимиз ҳар бир ўйинда ютиш" News

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Бейжинг Гоан" Тошкентга ёшлар билан келган бўлса ҳам мақсадимиз ҳар бир ўйинда ютиш"

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи доирасидаги "Юнайтед Сити" - "Бейжинг Гоан" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Хитой клуби бош мураббийи Зоран Янкович иштирок этди.

"Биз Тошкентдаги марказлашган ОЧЛ баҳсларига яхши мақсадлар билан келдик. Клубимиз мусобақадаги энг ёш жамоалардан бири бўлади. Таркибимизда академиямиздан ҳам футболчилар бор. Бу улар учун жуда катта масъулият ва тажриба бўлади. Ўйлайманки мусобақа уларга ёқади", - дейди "Бейжинг Гоан" бош мураббийи Зоран Янкович.

"Ҳозиргина мураббийимиз айтганидек жамоамиз жуда ёш ва бу нарса катта аҳамият касб этади. Биз осиёликлармиз ва ёш жамоа бўлишимизга қарамай ўзимизни кўрсатишга уринамиз", - дейди футболчи Шаовен Лианг. 




- Бу йил олдинги йиллар билан солиштирганда "Бейжинг" жуда ёш футболчилар билан иштирок этади. Мусобақада иштирок этишдан мақсад фақат ёшларга тажриба беришми ёки бошқа мақсад ҳам борми?

- Тўғри биз ёш жамоамиз, аммо ОЧЛ баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрдик. Жуда кўплаб ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Бу мусобақа биринчи навбатда футболчилар учун олдинга ташланган қадам бўлади. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз.




- Футболчиларда марказлашган мусобақага кўникма пайдо бўлганми?

- Биз икки ҳафта давомида Хитойда ўтган кубок мусобақасида айнан марказлашган ҳолда ўйнадик. Футболчиларда бунга кўникма ҳосил бўлган. Бу нарса бизга ОЧЛ баҳсларида ёрдам беради деб ўйлайман. Таркибимиздаги беш нафар футболчи Хитой U-20 терма жамоасида ҳам ўйнаганини таъкидлашни истардим.




- Япония ва Жанубий Кореянинг кучли клубларига қарши ўйнайсиз. Сиздек ёш футболчи учун бу қандай аҳамият касб этади? Бу ўйинларга қанчалик тайёргарлик кўрдингиз?

Шаовен Лианг: - Бу биз учун катта чақирув, жуда катта масъулият. Ёш ҳимоячиларимиз учун ҳам катта масъулият. Нафақат Япония ва Жанубий Корея клублари, балки эртанги рақибимиз Филиппиннинг "Юнайтед Сити" клуби ҳам кучли жамоа. Ҳозир бор эътиборимизни айнан биринчи ўйинга қаратаяпмиз. Илк ўйинда қанчалик яхши ўйнасак ўйлайманки кейинчалик ўйинимиз янада кучайиб боради.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика