Latest news

20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  2 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:10Суперлига. ОКМК - "Насаф" 3:4 (матнли трансляция)  35 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  66 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1

ОЧЛ-2021. Тору Онике: "Барча япон клубларига омад тилайман, лекин якунда "Кавасаки" чемпион бўлишига умид қиламан" News

ОЧЛ-2021. Тору Онике: "Барча япон клубларига омад тилайман, лекин якунда "Кавасаки" чемпион бўлишига умид қиламан"

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги "Кавасаки Фронтале" - "Тэгу" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Япония клуби бош мураббийи Тору Онике иштирок этди.

"Бу мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Олдимизда битта вазифа бор - мусобақада ғалаба қозониш. Бутун жамоамиз ОЧЛ баҳсларига тайёр ва ғолиб бўлиш учун етарли салоҳиятга эгамиз", - дейди бош мураббий Тору Оники.

"Биз бу мусобақага мамлакатимиз чемпиони сифатида келдик ва ОЧЛдаги иштирокимиздан умидимиз катта. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз", - дейди футболчи Мики Ямане.




- "Кавасаки Фронтале" сўнгги йилларни ажойиб ўтказди. ОЧЛда ҳам, Япония чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этди. Осиё чемпионлар лигаси сиз учун қандай аҳамиятга эга?

- Бу мусобақада иштирок этиш бўйича етарли тажрибамиз бор. Ушбу тажриба ОЧЛда муваффақиятли иштирок этишга ёрдам беради деб ўйлайман.

- Гуруҳ босқичида турли жамоаларга қарши ўйнайсизлар. Бир биридан фарқли бўлган клублар билан баҳсларга тайёргарлик қандай кечди?
Мики Яману
: - Икки кун аввал Тошкентга етиб келдик. ОЧЛга етарлича тайёргарлик кўрдик. Биз учун ҳозир энг аҳамиятлиси биринчи ўйинда ғалаба қозониш ва бор эътиборимиз эртанги баҳсга қаратилган.




- Жамоада Япония олимпия терма жамоасида ўйнайдиган футболчилар бор. Уларни ОЧЛ баҳсларида иштирок этишлари борасида муаммо бўлмадими? Бу футболчилар олдига қандай вазифалар қўйилган?

- Мазкур футболчилар билан ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Бу ўйинчилар шу клуб аъзоси эканлигини ва нима учун Тошкентга ташриф буюришганини жуда яхши билишади. Улар ғалаба учун бор кучлари билан ўйнашади.

- Кеча "Гамба Осака" мураббийи ҳам ОЧЛда ғолиб бўлмоқчи эканлигини айтганди. Умуман Япониянинг тўртта клуби ОЧЛда иштирок этади ва ҳар бирининг олдига чемпион бўлиш вазифаси қўйилган. Япон клубларининг ОЧЛдаги иштироки ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу Япония футболининг юзи ва клубларнинг салоҳияти қандай эканлигини кўрсатиб турибди. Осиё чемпионлар лигасидаги барча Япония клубларига омад тилайман. Лекин барибир якунда менинг жамоам чемпион бўлади деб умид қиламан.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика